Сайёр қабуллар ўтказилмоқда...
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия подполковниги Д.Б.Рахмонов томонидан 2019 йил 5-7 ноябр кунлари Термиз, Қарши ва Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар иштирокида кенгайтирилган сайёр қабуллар ташкил этилди. Унда Термиз, Қарши ва Бухоро ҳарбий прокуратуралари, вилоят ҳокимликлари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари, туман мажбурий ижро бюролари, бандликка кўмаклашиш марказлари, мактабгача таълим бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ташриф буюришди.
Мутахассисларга қилинган мурожаатларнинг катта қисми мактабларда чет тилларини ўргатувчи устозларнинг етишмаслиги масаласида бўлди. Шунингдек қабул қилинувчилар уй-жой, кредит, фарзандларининг мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш каби мавжуд муаммоларига ечим топишди. Бу каби тадбирлар аҳолининг маълум бир масалада давлат идораларига қатнаш муаммосига барҳам беради.