Янги ўқув йилидан контракт пулини камайтирмоқчи бўлган талаба стипендиядан воз кечиши мумкин
Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди. Талаба стидендиясиз ўқишни танлаган тақдирда¸ айтилишича¸ бу контракт тўловини 4 800 000 сўмга арзонлатади.
2019/2020-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга бериладиган ойлик стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида ўқиш учун суперконтракт тизими жорий қилинганидан сўнг ўқиш учун тўланадиган йиллик тўлов-контракт нархи ҳуқуқшунослик йўналишида 276 млн 450 минг сўм ëки жорий курс бўйича 30 минг АҚШ долларигача кўтарилди.