March 4, 2020
Қаҳрамон ёди...
Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда, Нуронийлар ва ёшлар иштирокида Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида истиқомат қилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қахрамони Тожиали ота Бобоевнинг хотирасини ёд этиш мақсадида хонадонига ташриф буюрилди.
Иккинчи жаҳон урушидаги оғир даврларни бошидан кечирган Тожиали ота Бобоев 1984 йилда вафот этганлиги сабабли яқин қариндошлари иштирокида хотирланиб, ҳарбийлар томонидан хонадон ҳовлисида ободонлаштириш ишларини амалга оширилиб, хонадон сохибларига эсдалик совғаларини топширилди.