Навоийда ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий вилояти Ёшлар иттифоқи ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий мажлисга мурожаатномасидаги таълабларидан келиб чиққан ҳолда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланиш мақсадида Навоий шаҳрида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир шижоатли ёшлар бўлиб вояга етишлари лозимлиги ҳамда Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.