February 13, 2020
Термизда “Китоб-жамиятимиз юксалишига хизмат қилади” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Сурхондарё вилояти ёзувчилар уюшмаси, вилоят Нуроний жамғармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида жойлашган адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида “Китоб-жамиятимиз юксалишига хизмат қилади” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда маърузачилар томонидан ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда уларни бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётлар ҳақида тушунчалар ва тавсиялар берилди. Якунда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.