February 27, 2020

Фарғонада сайёр қабул ташкил қилинди...

Фарғона ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассислиги бўйича тайёрлаш марказида Фарғона шаҳар ва туман чақирилувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида бевосита мулоқот, оммавий ва сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур тадбирга Ҳарбий прокуратура, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Фарғона вилояти тиббий чақирув комиссияси мутахассислари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари таклиф этилди. Сайёр қабул давомида ҳарбий хизматга бориш тартиби, чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволлари ва улар дуч келаётган муаммоли масалалари ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди ҳамда мурожаатларни қонуний ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.