February 21, 2020

Андижонда ўқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар қўмондонлиги, Жалақудуқ тумани ёшлар иттифоқи маркази ва Жалақудуқ Нуроний кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан Жалақудуқ туманида жойлашган 7-сонли ихтисослаштирилган мактабда тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшларни бўш вақтларини мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр, спорт ва бошқа соҳалар бўйича қобилиятларини ошириши ҳақида керакли тавсиялар берилиб, ёш авлод вакилларини ватанпарварлик, она-ватанни севиш ва меҳр кўрсатиш йўлида тарбиялаш, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, уларнинг онги ва маданиятини ривожлантириш бўйича маърузалар тингланиб, якунда ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар томонидан саҳна кўринишлари ижро этилди.