March 14, 2020
Ҳарбий прокуратураларда умумхалқ ҳашари...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан ҳарбий қисм ва муассасалар ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш билан бир қаторда бу каби ишлар ҳарбий прокуратураларнинг ўзида ҳам давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилаётгани ҳам инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, унинг тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаши шубҳасиз.