Нукусда Ёшлар билан учрашув...

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрийлар ва Ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан ҳамкорликда Нукус мусиқа мактабида Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси туман, шаҳар ИИБда тарбияси оғир ҳамда профилактик ҳисобда турган ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш, фуқаролик бурчи, шахсий масъулият ҳисси, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини, фаол ҳаётий позиция ва қатъий эътиқодини, касбий маҳоратини шакллантирадиган қудратли восита эканини, ёшларимизда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Она-юрт тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, уларни ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар этиб тарбиялаш лозимлиги ҳақида таъкидланди.

Тадбир давомида ёшларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.