"Оила - муқаддас қўрғон"
Тинч ва фаровон оилаларда баркамол жамият эгалари тарбия топади. Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Тошкент ҳарбий қисмларининг бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Оила – муқаддас қўрғон” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Зулфия Мансурова, Тошкент ҳарбий округи етакчи мутахассиси Одина Одилова, психолог Манзура Зоидовалар иштирокида олиб борилди.
Унда оилалардаги соғлом муҳит, ажримлар сонини камайтириш, ўзаро ҳамкорликни таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Қизғин баҳс ҳамда фойдали таклифларга бой бўлган тадбир давомида Мудофаа вазирлиги ашула ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури ҳам намойиш этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг аёлларига амалий ва назарий маслаҳатлар беришда тадбир тажриба мактаби бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.