April 10, 2020

Ҳарбий шаҳарчада савдо ярмаркаси.

Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қисм қўмондонлиги ва махаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда Чуст туманида жойлашган ёпиқ ҳарбий шаҳарчадаги кўп қаватли уйларда яшовчи ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари учун арзонлаштирилган нархларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Савдо ярмаркасида санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши, жумладан мобил савдо нуқтасига ташриф буюрган фуқароларнинг тана ҳарорати масофавий ўлчаниши, савдо ярмаркаси ҳудудининг дезинфекция қилиниши ва 2 метрлик ижтимоий масофа сақланиши таъминланди.