March 2, 2020

Ёшлар ҳарбийлар ҳаёти билан таништирилди...

Самарқанд ҳарбий прокуратураси Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан биргаликда округ худудидаги вилоятларда яшаётган уюшмаган ёшларни Каттақўрғон округ полигонига жалб қилган ҳолда уларнинг ватанпарварлик руҳини кучайтиришга қаратилган тадбир ўтказилди.

Навоий вилоятидан уюшмаган ва муқим ишга эга бўлмаган ёшлар Каттақўрғон округ полигонига жалб қилиниб, бир неча кун давомида армия ҳаётига қўшилиб, ватанпарварлик руҳида тарбиявий тадбирларда иштирок этишди. Тадбир натижасида уюшмаган ва муқим ишга эга бўлмаган ёшлардан контракт асосида ҳарбий хизматга қизиқиши борлари саралаб олинди.