April 6, 2020

Кўчма савдо ярмаркалари Когонда...

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Когон шаҳар прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Когон шаҳар бўлими билан ҳамкорликда Когон шаҳрида жойлашган ҳарбий шаҳарчадаги кўп қаватли уйларда яшовчи ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила-аъзолари ва аҳоли учун кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Унда маҳаллий тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган нархларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланди.