February 28, 2020

Уруш қаҳрамонларини эслаб...

Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисмлар, Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида Тўрақўрғон тумани, Қўймозор МФЙ, Мустақиллик кўчаси 5-уйда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 95 ёшли Нуриддинов Сайфиддин отанинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг холидан хабар олинди.

Тадбир давомида Сайфиддин отага эсдалик совғалари топширилиб, тиббиёт ходимлари томонидан унинг соғлиги текширилди ҳамда Сайфиддин ота билан биргаликда унинг ҳовлисига мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, хонадонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Андижон вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва вилоят Нуроний жамғармаси билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида яшовчи 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Самсак ота Махсудов ҳолидан хабар олиш учун унинг яшаш хонадонига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида Самсак ота уруш даврининг аччиқ воқеалари, халқимизнинг бу даврда бошдан кечирган қийинчиликлар, матонати ҳамда уруш даврида фронт ортини таъминлашда кўрсатган жонбозликлари ҳақида сўзлаб берди. Ташрифда унга эсдалик совғалар топширилиб, унинг хонадонига мевали дарахтлар ўтқазилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шу каби Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, фахрийлар ва ёшлар иштирокида Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 97 ёшли Одилжон ота Зокировнинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг холидан хабар олинди ҳамда унга эсдалик совғалари топширилиб, хонадон ҳовлисига мевали кўчатлар ўтқазилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.