February 13, 2020

Кимлар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади.

Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади.

- I ва II гуруҳ ногиронлари;
- болаликдан ногиронлар;
- 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар;
- Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган – ногирон шахслар;
- 1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
- байналмилалчи жангчилар;
- чин етимлар;
- ёлғиз пенсионерлар;
- 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
- чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;
- “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
- 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.

Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февраль кунги 31-сонли Қарори