Карантин тадбирлари давом этмоқда...
Юртимизнинг "Сариқ" ва "Қизил" ҳудудларидаги карантин объектларида хизмат олиб бораётган ҳарбийларимиз фаолияти ва уларга яратилган шароитлар ҳарбий прокуратура органлари томонидан мунтазам ўрганилмоқда.
Наманган ҳарбий прокуратураси ходимлари вилоятдаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шароитларни ўрганиш жараёнида.
Шунингдек, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимлари ҳам ўз ҳудудидаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбий хизматчиларнинг фаолиятини ўрганишди.
Юқоридаги каби тадбирлар Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидани ҳам мунтазам олиб борилмоқда.
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳридаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбийларимиз фаолиятини тунги вақтда ўрганиш жараёни.