May 1, 2020
Андижонда ярмарка...
Бугун Андижон ҳарбий прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон шаҳар бўлими ҳамкорлигида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий шаҳарчада арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада маҳаллий тадбиркорлар 20 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Савдо нуқтасига келишидан олдин ҳар бир ҳарбий хизматчи ва оила аъзоларининг тана ҳарорати ўлчаниб, қўлларига антисептик воситалар билан ишлов берилиши ва ижтимоий масофага амал қилиниши таъминланди.