May 7, 2020

Хотира азиз, қадр муқаддас.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорлигида хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган ҳарбий хизматчилардан 12 нафарининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи оила аъзолари хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Ташрифлар чоғида хонадонларнинг ҳар бирида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, марҳумлар дафн этилган шаҳар қабристони ҳудуди ва атрофи ободонлаштирилди.