August 21, 2019

Ҳисоблагичларни текшириш давлат хизматлари марказларига ўтказилади

Ноябрдан ҳисоблагичларни текшириш хизматлари фақатгина давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳукумати 20 август куни электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқлади, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-каналида.

1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги юридик шахслар учун — 4 йил, жисмоний шахслар учун — 8 йилни ташкил этади.

 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA