August 21, 2019

Навоий вилоятида 72 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шаҳар ва туман инспекциялари ходимлари томонидан вилоят бўйича ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда navoitoday_uz телеграм канали хабар берди.

Бугунга қадар жами 72 та ноқонуний чиқиндихона аниқланган бўлиб, бу ерлардаги 1200 тоннага яқин ахлат уюмлари чиқиндиларни кўмиш полигонларига ташиб олиб борилган. Хусусан, яқинда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Кармана ва Қизилтепа туманларидаги ноқонуний чиқиндихоналар бориб ўрганилиб, “Тоза ҳудуд” ДУК филиалларининг махсус техникалари жалб этилган ҳолда чиқиндилар ташиб кетилган. 

Ноқонуний чиқиндихонлар пайдо бўлишининг сабаблари нима? 

Айни пайтда мутахассислар томонидан мазкур ҳолатлар келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

 

 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA