Журналист Трампни Британияни сотиб олишга чақирди
“Гренландиядан нимамиз кам?” дейди Daily Mail нашри шарҳловчиси Ричард Литтлжон ва Трампни Британияни сотиб олишга чақирди.
Журналист агар Европа Иттифоқида қолмай, АҚШнинг 51-штатига айланса, мамлакатга анча яхши бўлишига ишонч билдирган.
“Нақд 10 трлн. фунт стерлинг берилса бўлди, - дея таклиф қилади мақола муаллифи. – Трамп зумда таклифимизни қабул қилади. Бу тарихдаги энг катта битимга айланади ва бир зарба билан дефицит ҳам йўқ бўларди. Гренландиянинг нимаси ортиқки, у бизда йўқ? Оқ айиқларми? Балки муздир”.
Литтлжоннинг сўзларига кўра, Трамп 10 трлн. фунт стерлинг тўлаб дунёдаги бешинчи энг йирик иқтисодиёт ва бешинчи энг катта армияни қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Трамп дунёдаги энг катта оролни сотиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.