October 1, 2021

Электромобиль бозори рекорд ўрнатди: бир ойда ярим миллиондан ортиқ электромобиль сотилди, уларнинг 50% Хитойда сотиб олинган.

TheElec нинг ҳабар беришича, EV Volumes маълумотларига кўра, август ойида электромобилларнинг жами савдоси ярим миллиондан ошди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 510 минг донани ташкил этди.

Яна хабарда айтилишича, электромобиллар савдоси ҳажми ўтган йилги шу даврга нисбатан икки баробар ошди. Энг эътиборлиси шундаки, август ойида барча сотилган электромобилларнинг ярмидан ортиғи (260 минг дона атрофида) Хитойда рўйхатга олинган.

Бошқа давлатлардаги электромобиллар савдоси:

Германияда 52 минг дона;

АҚШ да эса 44 минг дона;

Францияда 17 минг дона;

Норвегияда - 14 минг дона;

Жанубий Кореяда 9,6 минг дона - ўтган йилги шу даврдагидан 172% га кўпроқ.

EV Volumes нинг яна таъкидлашича, Tesla Model Y ва Hyundai Ioniq 5 моделларининг янги бозорларга кириши август ойида савдонинг ошишига сабаб бўлди. Tesla Model 3 эса энг машхур электромобиль бўлди. Унинг савдоси бир ойда бутун дунёда 282 минг донани ташкил этди. EV Volumes йил охирига қадар дунёда 6,41 миллион дона электромобиль сотилади деб тахмин қилмоқда.

PROTOTYPE MOTORS атосалони расмий телеграм канали.

Автосалонимизда ўзингизга мос электромобильни танлашингиз ёки буюртма асосида истаган электромобилингизни чэт элдан олиб келтиришингиз мумкин.