April 29, 2021

Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди.

Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шухрат Тойиров томонидан Қоракўл туманидаги Сайёт МФЙ ҳудудида туман Адлия бўлими, Халқ қабулхонаси хамда мутасадди ташкилот ходимлари иштирокида маҳаллий ахоли учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолисининг шахсий ҳамда умумий муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, қабул жараёнида 40 нафар фуқаролардан 39 дан ортиқ муаммолар билан мурожаат қилишди ва иш юритувига қабул қилинди.

Шунингдек, 30 нафар фуқароларнинг мурожаатларга жойида тегишли тушунтиришлар берилди. 9 та мурожаат ечими маълум вақт талаб этиши сабабли тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Эътиборлиси, ташкилот раҳбар ходимлари томонидан ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот асосида одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

Қоракўл туманидаги

Халқ қабулхонаси.