ЖАН-ҚЎНҒИРОТЛИКЛАРНИНГ ДЕПУТАТГА МУРОЖААТИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
Ўзбекистон Экологик партиясидан Хўжайли тумани 38-сонли «Кулоб» сайлов округидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Дадажон Айнақулович Исақуловнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатининг сайловчилар билан ўтказган илк учрашувида (2020 йил 18 январь куни) кўп сонли фуқаролардан 50 дан зиёд мурожаатлар қайд этилган бўлиб, мурожаатлар таркибидаги 200 дан зиёд таклиф, сўров ва аризалар алоҳида, индивидуал тарзда ҳамда умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/6
Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/7
Жумладан, мурожаатларнинг энг долзарб масалалари умумлаштирилиб тўртта вазирликка депутатлик сўровномаси жўнатилган эди.
Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/16
Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/23
Юқорида айтиб ўтилган мурожаатлар ичида Хўжайли тумани Жан-Қўнғирот МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳам гуруҳли мурожаатлари бўйича овулларда бир нечта амалий ишлар олиб бормокда.
Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/33
Батафсил: https://t.me/deputatisaqulov/34
Фуқаролар томонидан гуруҳ бўлиб ёзилган мурожаат — Хўжайли тумани Жан-Қўнғирот МФЙ, Шароф Рашидов ва Абу-Али кўчалари, шунингдек? «Сардор» дўкони ёнидаги фуқаролар номидан ёзилган аризада аҳоли сонининг ўсиши, замонавий уйлар қурилиб, янги аҳоли пунктлари ва овулларнинг пайдо бўлиши, кам сонли аҳолига мўлжаллаб қўйилган электр ускуналарининг қуввати сони ошган истеъмолчиларни таъминлашга етмаслиги, қисқа қилиб айтганда 180 оиланинг электр таъминотида муаммо борлиги ёзилган эди.
Ушбу мурожаатни Д.А.Исақулов депутатлик қабулхонаси вакиллари атрофлича ўрганиб, мурожаат қилган фуқаролар билан бир неча маротаба учрашиб, масалага ойдинлик киритишди. 2020 йил 11 март куни депутат Д.А.Исақулов Хўжайли тумани ҳокимиятида ишчи тартибдаги учрашув ўтказган чоғида туман ҳокими Ж.М.Ермашов билан бир неча масалалар юзасидан фикр алмашган эди. Иш тартибида Жан-Қўнғирот МФЙ фуқароларидан тушган мурожаат бўйича «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раҳбарларига сўровнома киритиш орқали бу масалага ечим топишга келишиб олинди.
Шундан сўнг, 2020 йил 21-28 апрель кунлари Жан-Қўнғирот МФЙ, Шароф Рашидов кўчаси аҳолисига янги трансформатор қўйиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Янги трансформатор, лойиҳада кўрсатилганидек, қуввати 160 кВА бўлиб, ўз навбатида 100 хўжаликни сифатли ва ишончли электр энергия билан таъминлай олади. Шу билан мазкур МФЙ да жойлашган бошқа трансформаторлар ортиқча юкламадан халос бўлишди. Янги трансформатор билан биргаликда овул кўчаларига янгидан темир-бетон таянч устунлари, электр тармоғи кабел ва симлари тортилди.
Фурсатдан фойдаланиб, Хўжайли тумани Жан-Қўнғирот МФЙда яшовчи фуқаролар номидан «Ҳудудий ЭТ» АЖ маъмуриятига, хусусан «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раҳбари З.Т.Керимзатов, бош муҳандис А.Нуримбетов, шунингдек, туман ҳокими Ж.Ермашев, «Хўжайли тумани Ҳудудий электр тармоқлари» ташкилоти раҳбари А.Акимов ҳамда кўпсонли техник-муҳанддисларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Г.Ю.Сариева, Ўзбекистон Экологик партияси Хўжайли тумани партия ташкилоти раиси, Жўқорғи Кенгеси депутати қабулхонаси вакили
ДЕПУТАТ ҚАБЫЛЛАЎХАНАСЫ / ДЕПУТАТ ҚАБУЛХОНАСИ
Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/deputatisaqulov
Ахборот ҳамкори: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati