April 30, 2020

Доим халқ билан биргамиз!

Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 15 мартдаги 6-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 3 апрелдаги 15-сонли баёнига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфраструктура тармоқлари корхоналарининг тўлиқ иш олиб борилишини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор мажлислари ўтказилди.
Ушбу видеоселектор мажлисларида Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг тарихий ва руҳий қадириятларини, меҳр-шафқат, оқибат ва яхшилик сингари юқори фазилатларидан келиб чиққан ҳолда, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш масаласини илгари сурди. Бугун барчамиз учун муқаддас бўлган рўзаи-рамазон ойи кириб келди. Шунинг учун ушбу муқаддас ойда ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолини, аввало, маҳалладошлари, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли қарорига асосан, маҳаллий ҳудудларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан,
Нукус шаҳар ва Нукус тумани деҳқон бозорида аҳолига зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан гўшт, картошка ва бошқа кундалик фойдаланадиган маҳсулотлар таннархларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича туман прокуратураси ва солиқ инспекцияси ходимлари билан биргаликда чора-тадбирлар олиб борилди.

Нукус шаҳар ва Нукус тумани ҳудудидаги “Байтерек” МФЙ, “Тынышлық” МФЙ, “Бозауыл” МФЙ, “Ақмангит” ПФЙ, “Арбашы” ОФЙ, “Кердер” ОФЙ, “Саманбай” ОФЙ, “Кутанкол” МФЙ, “Актерек” МФЙ, “Крантау” ОФЙ, “Токтау” МФЙ, “Баканшаклы” ОФЙ ҳамда “Тахыркол” ОФЙ шаҳар ва овул фуқоралар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг аҳволидан ҳабар олиниб, уларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Саҳоват ва кўмак, умумхалқ ҳаракати доирасида Нукус шаҳри ва Нукус туманида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ўрганилиб, ҳозирда маҳаллаларда эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди. Деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкиллаштириш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга томарқа ерларида полиз ва сабзавот экинлари экиши учун зарур бўлган уруғ етказиб берилмоқда.
Нукус тумани “Саманбай” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар А.Алламуратов ва Д.Рамазановага томарқа ерларини суғориш учун оқава сувга эҳтиёж мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан 1 млн. сўмгача қийматида бўлган насосли сув қувурлари сотиб олиб берилди ва уларнинг хонадонлари учун ерости сув қувурлари қазиб берилди ва фойдаланишга топширилди.
Нукус шаҳрининг автотураргоҳида йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларига ва йўловчиларига коронавирус пандемиясини тарқалишини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ва автотранспортларни дезинфекциялаш ишлари олиб борилди.
Нукус тумани ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси ногиронларни реабилитация ва протезлаш марказида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун карантин зонаси ташкиллаштирилган бўлиб, гигиеник ва диагностика воситалари билан тўлиқ таъминланган. Ушбу марказда чет эллардан қайтган фуқоралар жойлаштирилиб, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳволидан ҳабар олинди ва уларга зарур бўлган гигиеник воситалар етказиб берилди.
Нукус шаҳар ва Нукус тумани аҳолисига 1000 дона тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилди.
Фермер, деҳқон ва томорка ер эгалари хўжаликлари кенгашлари билан бирга етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини шакллантирди, ушбу маҳсулотларни савдо нуқталарида сотилишини ташкил этди. Нукус тумани ҳокими томонидан савдо нуқталари дислокацияси ҳамда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини марказлашган тартибда етказиб бериш маршрути ва графиги тасдиқланди. Дислокацияга мувофиқ, савдо нуқталарини асосий турдаги озик-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун: ҳар бир савдо нуқтасига тегишли ҳудуддаги ҳудудий солиқ инспектори ва маҳалла раиси бириктирилмоқда; тегишли ҳудудий солиқ инспектори ва маҳалла раиси иштирокида савдо нуқтасига қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотига қанча миқдорда зарурият борлиги ҳақида кўчма савдо гуруҳи ёки таъминот гуруҳига алоқа воситалари орқали хабардор қилинмоқда; ҳудудий солиқ инспектори ёки маҳалла раисининг хабарига кўра, кўчма савдо ёки таъминот гуруҳлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг етказилиши таъминланмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган ун, макарон, ўсимлик мойи, гyруч, мош, шакар, туз, чой, картошка, пиёз, сабзи, тухум, карам, кўкат, помидор ва консерва маҳсулотларини савдо нуқталарида доимий бўлиши йўлга қўйилди.

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини янада йўлга қўйишни илгари суриш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари Л.Сеитова ва Р.Джумамуратов томонидан Нукус шаҳри “Тынышлық” макон фуқаролари йиғинидаги кам таъминланган оилада узоқ вақтдан буён озиқ-овқат маҳсулотлари сақлайдиган музлатгич сотиб олишига имкони бўлмаганлиги сабабли, уларга музлатгич совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 8 - “Ақмангит” сайлов округидан сайланган депутат,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси
Сеитова Лейла Пўлатовна

#UydaQoling
#OставайсяДома
#StayHome
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники