May 8, 2025

2025-йил 01 апрелдаги ПҚ-133-сонли қарорнинг ижросини тадбиқ этиш борасида

Қоровулбозор туман "Бўстон" МФЙда жойлашган ОШП ходимлари ўртасида “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларида, давлат идораларида ва ижтимоий соҳа обектларида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, электроресурсларидан оқилона фойдаланишда кундалик одатларимизни ўзгартириш кераклиги, энергияни тежаш учун, зарур бўлмаганда, чироқларни ёки қурилмаларни ўчириб юришга одатланишимиз ва бунга фарзандларимизни ҳам ўргатишимиз кераклигини бобо-момоларимиз ўргатганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ҳудудларда исте’молчиларни муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш орқали 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини ва 1,1 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилишга эришиш, кўп эътибор қилмайдиган кундалик юмушларни ҳам ўзгартириш орқали нафақат исрофнинг олди олинади, балки пул сарфи ҳам тежалиши, масалан, электр чойнакда фақатгина ўзимиз учун зарур сувни қайнатсак, ёки компьютерда кутиб туриш функциясини фаоллаштирсак, кондиционерни ишга туширганда ойналарни ёпиб қўйсак ва ҳоказолар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Электр ва газ учун хақиқий таннархга асосланган тарифлар киритилиши бир томондан уларни тежаб, исроф қилмасдан фойдаланишни таъминласа, иккинчи томондан давлат бюджетидан соҳага ажратилаётган субсидияларни бошқа йўналишларга, шу жумладан, тиббиёт ва таълимга сарфлашга имкон бериши, тармоқларни модернизация қилиш учун зарур бўлган маблағларни жалб этиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Аҳолиси ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган 300 та маҳаллада қуввати 100 МВтдан ортиқ кичик қувватли фотоелектр стансияларини барпо этиш ҳисобига 45 миллион метр куб табиий газни тежаш, қуввати 65 МВтдан ортиқ бўлган 1 мингдан зиёд микро ва кичик гидроелектрстансияларни барпо этиш ҳисобига 172 миллион кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятини яратиш, буджет ташкилотларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 39 миллион метр куб табиий газни тежаш, республика ҳудудларида энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 730 миллион кВт соат электр энергияси ва 980 миллион метр куб табиий газни иқтисод қилиш борасида тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Бюджет ташкилотлари ўртасида энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш, йўқотишларни камайтиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг ўтказилиши мунтазам равишда амалга оширилиб борилади.