April 21, 2022

«Бизнинг ер, бизнинг келажак»

22-апрел – Бутунжаҳон ер куни муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Бизнинг ер, бизнинг келажак» шиори остида тадбир бўлиб ўтти.

Дастлаб махсус кийимларда юриш марафони билан бошланган тадбирда, иштирокчилар талабалар томонидан ташкил етилган фотогалерея, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаларининг шунингдек Республика Аэрогеодезия маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан соҳада фойдаланиладиган техник ускуналар ва инфографикаларни томоша қилди.

Тадбир давомида талаба ёшлар билан ташкил этилган учирашувни университет проректоры С.Алаўатдинов очиб берди ва Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи И.Тлеуов 22-апрел Бутунжаҳон ер куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбири билан барча иштирокчиларни табриклади.

Учирашув давомида факультет деканлари ва профессор ўқитувчилари ўзларининг презентация ва қизиқарли маълумотларини ўқиб эшиттирди.


Бугинги тадбирда фоал иштирок этган бир нечта талабалар тақдирландилар.

«Бизнинг ер, бизнинг келажак» шиори остида тадбир давом етади.

Маълумот учун маскур тадбирни Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаларининг шунингдек Республика Аэрогеодезия маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ташкил етилмоқда.