РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Кun.uz” ахборот агентлиги томонидан "Фарғонада ховлилар орасида 5 қаватли “дом” қурилди" деб номланган мақола юзасидан ютуб ижтимоий тармоғига жойланган видеомурожаат юзасидан Фарғона вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Аниқланишича, фуқаролар Исмаилов Салим Пулатович ва Артиқова Шахноза Мадаминовналар томонидан 2023 йил 6 май куни Давлат хизматларини кўрсатиш маркази орқали ўзларига тегиши бўлган Фарғона шаҳар, “Баҳор” МФЙ, Саноат (У.Юсупов) кўчаси, 36-уй манзилдаги турар жой бино-иншоотларини бузиб ўрнига савдо-маиший хизмат кўрсатиш ва офис биноси қуришга рухсатнома берилиши бўйича 78966105-рақамли ариза билан мурожаат қилган.Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сонли қарори 2-иловага асосан Фарғона шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2023 йил 18 майдаги 1730401-110750-сонли рухсатмномаси билан Фарғона шаҳар, “Баҳор” МФЙ, Саноат (У.Юсупов) кўчаси, 36-уй манзилдаги, объектнинг ер майдони - 706.0 кв.метр, қурилиш майдони – 450.0 кв.метрдан иборат бўлган мавжуд якка тартибдаги турар жой бино-иншоотларини бузиб, ўрнига беш қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва офис биноси қуришга рухсат берилган.
Ушбу хужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сонли қарори 3-иловага асосан 2023 йил 26 майдаги 1730-1730401-67509-сонли вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан Архитектура режалаштириш топшириғи расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, “Баҳор” МФЙ вакиллари иштирокида жамоатчилик вакиллари баёни хулосаси расмийлаштирилган. Лойиҳа ташкилоти “Hi-Tech Architect Project” хусусий корхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” асосида худудий СЭО ва ЖСБ хамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг ижобий хулосаларини инобатга олиб, Шахарсозлик Кенгашининг 2024 йил 16 сентябрдаги 147686576-сонли хулоса расмийлаштирилиб, объект давлат экспертизасидан ўтказилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси ҳамда фуқаро С.Исмаилов аризага асосан, белгиланган тартибда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси томонидан объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборилган.
Шу ўринда, танқидий видеомурожаатда қайд этилганидек, турар-жой мажмуаси “Дом” эмас, балки савдо ва маиший хизмат кўрсатиш хамда офис биноси эканлигини маълум қиламиз.