РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йил 29 ноябрь куни Антикоррупция.уз телеграм канали орқали “Қурилиш бошқармаси уйқуда ҳамма хоҳлаганини қилиб ётибди ёхуд парвоздаги ўйинлар.” мазмундаги мурожаатга бир неча маротаба расмий муносабат берилагинига қарамасдан мурожаат эълон қилинди.
Мақола юзасидан Фарғона вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги 504-сонли қарори билан Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 112-сонли кўп қаватли турар жой биноси ёнидаги ер майдони “Беш қаватли турар жой биноси” қуриш учун ажратиб берилган.
“IKAT VODIY” МЧЖнинг 12.08.2024 йил 141353551-сонли буюртмаси, Фарғона шахар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 10.08.2024 йил 139021773-сонли рухсатномаси, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги хузуридаги “Архитектура ва шахарсозлик кенгаши”нинг 31.07.2024 йил 31-сонли хулосасига асосан, 5 (беш) қаватли турар-жой биноси (болалар ўйнаш майдончаси ва автотураргох) қуриш учун бошқарманинг 2024 йил 16 августдаги 1730-1730401-196297-сонли архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган.
Берилган АРТ ҳужжати ҳамда объект эгаси ва “Farg`ona Sanoat qurilish Loyiha” МЧЖ” МЧЖ лойиҳа-ташкилоти ўртасида тузилган ўзаро шартномага асосан, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳа таклифи объектга қўшни бўлган А.Навоий кўчаси 108-уйда яшовчи фуқаролар яшаш бино иншооти қуришига хеч кандай эътирози йўқлигини билдиришган ҳамда розилик хати берилган ва Парвоз МФЙ раиси томонидан тасдиқланиб, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида”ги Низомга мувофиқ кенгаш таркибида 20 дан ортиқ вилоят бошқармаларининг масъул раҳбарлари йирик объектларни қурилиши бўйича лойиҳа таклифларини муҳокама қилиб боради.
Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши мажлисларида қурилиши кўзда тутилаётган бинони бош режада жойлашуви, атрофдаги бошқа объектлар билан оралиқ масофаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини уланиш нуқталари ва бир қанча шаҳарсозлик норма ва қоидаларига муофиқлиги бўйича кенгаш аъзолари томонидан талабларга мослиги кўриб чиқилади.
Регламентга асосан, ШНҚ 1.03.03-23, ШНҚ 2.03.14-18, ШНҚ 2.07.01-03*, ШНҚ 2.01.02-04, Сан ПиН талабларига амал қилган ҳолда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси, Ногиронлар жамияти, Санитария ва эпидемиология бошқармаларининг ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари асосида лойиҳа-смета хужжатларини келишиш бўйича бошқарма ҳузуридаги Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосаси берилган.
Кенгаш ишчи-органи томонидан тасдиқланган лойиҳа смета-ҳужжатларида кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли дам олиши учун яшил зона, болалар майдончаси ҳамда автотураргоҳ қурилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” 5-иловасига асосан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли, Фарғона вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспексияси томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.
Шу ўринда жамоатчилик вакилларида ушбу объектнинг шаҳарсозлик йўналишидаги хужжатларни расмийлаштирилиши билан боғлиқ қизиқтирган саволлар бўлса, тўғридан-тўғри вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Юқоридагиларга кўра, фуқаролар ва ижтимоий тармоқлар фаолларидан шу ўринда, тасдиқланмаган ва асоссиз ташкилотнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини камситадиган маълумотларни тарқатганлик учун қонун хужжатларида жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.