January 27

РАСМИЙ МУНОСАБАТ  

Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Фарғона шаҳри, Нефтчилар кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг “Конечка" номи билан танилган истироҳат боғидаги қурилишларни тўхтатишни сўраб қилган мурожаатлари”ни ўрганиш якунлари бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Вилоят Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона шаҳри, Киргули мавзеси, “Конечка" истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилишлар жойида ўрганиб чиқилди.

Фарғона шаҳри, Табассум МФЙ, Тинчлик кўчаси 23-В-уйда, “BOG`IERAM ZAMIN YULDUZI” MCHJ томонидан, мавжуд бино ва иншоотларни бузиб, ўрнига 7 (етти) қаватли, пентхаусли, биринчи қавати қисман савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қолган қисми ва қаватлари турар-жой биноси қуриш бўйича Давлат хизматлари кўрсатиш портали орқали мурожаат келиб тушган, Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сонли қарори 2-иловага асосан Фарғона шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2024 йил 2 апрелдаги 1730401-166094-сонли Бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш учун рухсатнома берилган.

Ушбу хужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сонли қарори 3-иловага асосан 2024 йил 18 апрелдаги 1730-1730401-184525-сонли вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан Архитектура режалаштириш топшириғи расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, лойиҳа ташкилоти “EXPO GOLD PROJEKT SERVISE” МЧЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” асосида худудий СЭО ва ЖСБ хамда ҳудудий Фавқулотда вазиятлар бўлимларининг ижобий хулосаларини инобатга олиб, Шахарсозлик Кенгашининг 2024 йил 25 апрелда 122018607-рақамли хулоса расмийлаштирилган ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат экологик экспeртизаси маркази Фарғона вилояти филиалининг 01-02/12-523-сонли хулосаси олинган.

“BOG`IERAM ZAMIN YULDUZI” MCHJ, Фарғона шахар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ва “Табассум” МФЙ вакиллари иштирокида жамоатчилик вакиллари эшитуви Хулосаси расмийлаштирилган.

Белгиланган регламентга асосан, лойиҳа бўйича 2024 йил 26 июлдаги 212737 – сонли Давлат экспертиза хулосаси олиниб, "BOG`IERAM ZAMIN YULDUZI" МЧЖнинг 139284283-сон аризасига мувофиқ, 2024 йил 2 авгу Tabassum MFY, Tinchlik ko'chasi , 23В-uy манзилда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтказилган.

Шу ўринда жамоатчилик вакилларида ушбу объектнинг шаҳарсозлик йўналишидаги хужжатларни расмийлаштирилиши билан боғлиқ қизиқтирган саволлар мавжуд бўлган тақдирда тўғридан-тўғри вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.

Фарғона вилоят Қурилиш ва Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ахборот хизмати