Фуқаронинг кўчмас мулк ҳуқуқи туман адлия бўлими томонидан суд қарори асосида тикланди.
Бандихон туман адлия бўлимига фуқаро Абдурахимов Санжар мурожаат қилиб 2018 йилда Қизириқ туман ҳокимлиги томонидан унга тегишли дўкон ноқонуний равишда бузиб ташланганлиги ва туман ҳокимлигига бир неча марта мурожаат қилганига қарамасдан компенсация пуллари берилмаётганлиги ҳамда олиб қўйилган ер майдонига тенг ер майдони ажратилмаётганлигини баён қилган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиб ўрганиб чиқилиб фуқаро Абдурахимов Санжарнинг манфаатини кўзлаб жавобгарлар Қизириқ ва Бандихон туман ҳокимлигига нисбатан компенсация пулларини ундириш ҳамда олиб қўйилган ер майдонига тенг ер майдони ажратиш мажбурияти юклашни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилди.
Суд томонидан мазкур фуқаролик иши кўриб чиқилиб, даъвогар Бандихон туман адлия бўлимининг даъво аризаси қаноатлантирилди ва жавобгар Қизириқ туман ҳокимлигидан 135 миллион 929 минг 911 сўм компенсация пулларини ундириш, шунингдек, Абдурахимов Санжарга Бандихон тумани Бандихон маҳалласи ҳудудидан 326,95 кв.метр ер майдони ажратиш мажбурияти Бандихон туман ҳокимлигига юклатилди.