May 30, 2020

Bitcoin майнинг нима?

Криптовалюта майнинги мураккаб ва қиммат бўлиб, ҳар доим ҳам даромадли эмас.

Шундай бўлса-да, қилган ишлари учун крипто токенлар тақдим қилингани боис, майнинг криптовалютага қизиққан кўплаб инвесторлар эътиборини ўзига жалб қилади. Баъзилар майнингни худди 1849 йилда Калифорнияда юз берган Олтин Васвасаси каби текиндан келган даромад сифатида кўриши бунга сабаб бўлиши мумкин. Агар технологияга берилган бўлсангиз, сиз ҳам майнингни бир синаб кўринг.

Майнингнинг аксарият Bitcoin майнерлари эътиборини ўзига жалб қилувчи жиҳати баланд қийматли bitcoin токенлари берилиши эҳтимолининг мавжудлигидир. Ваҳоланки, криптовалюта токенларига эгалик қилиш учун майнер бўлишингиз шарт эмас. Криптовалюталарни қоғоз пуллар ёрдамида сотиб олишингиз, Bitstamp орқали бошқа криптовалюталар (масалан, Ethereum ёки NEO) билан айирбошлашингиз мумкин. Бундан ташқари, видео ўйинлар ўйнаш орқали ёки фойдаланувчиларларига криптовалютада тўловчи платформаларга блог постлар чиқариш билан ҳам криптовалюта ишлаб топишингиз мумкин. Худди шундай платформалардан бири Steemit платформаси бўлиб, бунда фойдаланувчига STEEM деб аталувчи криптовалюта орқали ҳақ тўланади. STEEM'ни исталган жойда битcоин билан айирбошлашингиз мумкин.

Майнерларга тақдим қилинувчи битcоинълардан кўзланган мақсад инсонларни Bitcoin тармоғи ва унинг блокчейнини қўллаб-қувватлаш, қонунийлаштириш ва назорат қилишга кўмаклашишлари учун рағбатлантиришдир. Ушбу вазифалар бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга юклангани сабабли ҳам bitcoin марказлашмаган криптовалюта деб аталади, яъни уни бирор бир марказий банк ёки ҳукумат назорат қилмайди.

Асосий тушунчалар

•Майнинг орқали пул тикмасдан ҳам криптовалюта ишлаб топиш мумкин.

•Bitcoin майнерлари тасдиқланган ўтказмалар “блоклари“ни амалга оширишса, битcоин билан мукофотланишади. Бу блоклар эса bitcoin блокчейнига қўшилади.

•Майнинг мукофотларини олиш учун майнер, авваламбор, муҳокамага қўйилган мураккаб бошқотирма жавобини топиши керак. Бунда мукофотланиш эҳтимоли тармоқдаги умумий майнинг кучига боғлиқ.

•Дабл-спендинг (икки марта сарфлаш) деб bitcoin эгаси битта токенни ноқонуний равишда икки марта ишлатишига айтилади.