May 4, 2020

Мавзу: Тармоқни қисм тармоққа бўлиш

Ишдан мақсад: Тармоқни қисм тармоққа бўлишни ўрганиш.

Назарий қисм. 1985 йилда RFC 950 хужжати тавсифланди ва шу ҳужжатга кўра, қисм тармоғи A, B, C синфларга ажратилди. Бу эса қуйидаги муаммоларни бартараф этиш учун ишлаб чиқилди:

  • Internet да маршрутизация жадвалининг сони ва ҳажмининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши;
  • Тармоқ рақамларининг етишмовчилиги;

Муаммо қандай ҳал етилди? Агар адрес иккидаражали иерархиядан бошланиши сабабли, тармоқ мутаҳассислари икки даражали иерархияни яна бир даражага бўлишни амалга оширишни 1-расмда келтирилган. Икки даражали IP адреслар мазкур икки қисмда ифодаланади

Қисм тармоқлардан фойдаланиш тармоқости жадваллари ҳажмининг ошиши муаммосини ечиб беради. Бунда ҳар бир тармоқ тўплами битта қисм тармоққа мустақил ҳолда бириктирилади ва юқоридаги расмдагидек алоҳида тармоқ манзиллари белгилаб берилади (сариқ рангда). Бироқ бизнинг ҳолатда барча тармоқ учун қисм тармоқ битта.

Internet маршрутизаторлари ёки магистрлар маршрутизаторлар тармоқ адреси билан боғлиқ IP адреслар билан ишлайди, улар қисм тармоқ билан ҳеч қандай боғлиқлик жиҳати йўқ. Чунки уларнинг тармоқ адресида фақат битта тармоқ адреси мавжуд бўлади. Алоҳида олинган маршрутизаторлар, ҳусусий тармоқлардаги маршрутизаторлар қисм тармоғидан фарқ қилади.

Қисм тармоғи шунингдек, IP адреслар етишмовчилиги муаммосини бартараф этади. Барор бир ташкилот ва унинг администратори ягона IP адрес олади ва тармоқ қуришда қисм тармоқ қуриш ҳосил қилиб истаганча IP адресларни ишлатиб фойдаланиши мумкин.

2-расмда ягона тармоқ адресидан қисм тармоққа бўлиш кўрсатилган. Ташкилотда В синф 150.20.0.0 адреси белгиланган ва тармоқ администратори мазкур адресни қисм тармоққа ажратган. Бунда барча трафик 150.20.0.0 адрес бўйича қабул қилинади ва қисм тармоққ асосланади.

Қисм тармоқ ҳосил қилишнинг бир қанча афзалликлари мавжуд. Ҳусусан, маршрутизация жадваллари ҳажми ортмайди ва қайта ишлаш тезлиги кучаяди.

Кўпчилик администраторлар қўшимча тармоқ қуришда қўшимча адресларсиз амалга оширишади.

Магистрал маршрутизаторлар маълумотларни узатиш учун фақат магистрал тармоқ адресини билиш кифоя. Маҳаллий маршрутизаторлар керакли қисм тармоққа йўналтирилган, кенгайтирилган тармоқ адресларини ҳам ҳисобга олиши керак бўлади.

Бир неча адабиётларда қисм тармоқ адреси “тармоқ префикси” деб юритилади. Бизнинг ҳолатда тармоқ префикси 150.20.0.0 (қизил рангда тармоқ префикси) бўлади. Кенгайтирилган тармоқ префикси, тармоқ префикси ва тармоқ рақамидан иборат.

3-расм.

Тармоқ маскаси – бу бирликларни ўз ичига олган сон, агар биз уни иккилик форматга ўткасак, шунингдек, IP –адреслар билан иккилик форматда солиштирсак, бирликлар тугайди ва тармоқ адреси ва хост адреси ўртасида бўлим юзага келади.

Эслатма. А,В,С стандарт синфлари тармоқ маскаси қуйидагича:

Юқоридаги жадвалда “Маска қиймати” устундаги (10) 10 ликда тақдим этилганини ифодалайди. Маска қиймати унчалик катта эмас, шунинг учун 128 бит қарз олган биринчи октет бити ҳисобланади. Қолган маскаларни ҳам ҳисоблаш қийин эмас, шунчаки юқоридаги сатрлардаги қийматларни эслаб қолиш кифоя. Мисол учун 4 бирликдаги маска – 240. Унинг умумий суммасини ҳисоблаш мумкин:

128+64+32+16=240.

Кўпинча тармоқ адреси 150.20.0./16 ёки 150.20.5.25/24 кўринишда бўлади. Слешдан кейинги сон тармоқ маскаси бирлигини билдиради. Бу нарса маска қийматини ёзишдан кўра анча қулай.

Энди, биз тармоқ администратори қандай қилиб тармоқни қисм тармоғига бўлишини кўриб чиқишимиз мумкин.

Қандай қилиб тармоқни тўғри қисм тармоққа ажратиш мумкин?

Тармоқ администратори тармоқни қисм тармоққа бўлиши учун қуйидаги саволларга аниқ жавоб бериши керак бўлади?

  1. Қанча қисм тармоқни ташкиллаштириш талаб этилади?
  2. Кейинчалик ташкилотда қанча қисм тармоқ талаб этилади?
  3. Энг катта қисм тармоқда қанча хост керак бўлади?
  4. Энг катта қисм тармоқда хостларни қанча кўтариш мумкин?

Мисол учун ташкилотга С синфи 193.1.1.0 IP адрес, 6 та қисм тармоқ ва мазкур қисм тармоқ 25 хостдан иборат қилиб олинади.

Биринчи навбатда 6 қисм тармоқ тузишда адрес битларини аниқла олиш керак бўлади. Бунда 6 сони 2 нинг маълум даражасидан кичик ҳисобда олиш керак, яъни 2^3=8