April 23, 2020

Mavzu: Client/Server тармоқлари.

Асосий тармоқни ҳосил қилиш

Агарда 5 ёки ундан ортиқ компютерларни ўзаро тармоқ орқали уланса, бу тўғри танлов бўлади. Ушбу дарсда CLIENT/SERVER тармоғи билан таништирилади.

CLIENT/SERVER тармоги

Яна бир бор воқеликни четга суринг, фараз қилинг сиз бутун олам эгасисиз – сиз ҳамма нарсани кўрасиз ва биласиз. Сиз афсонавий қироллигингизнинг нафақат (якка ўзингиз) бутун гўзаллик , ақл ва жозиба эгасисиз, балки бутун омма хурсандлик билан ўзларининг ҳар бир эҳтиёжлари учун сизга келади.

 

Бу сервер компютерининг ролидир. Сервер марказий компютер сифатида ҳаракат қилади ва тармоқда умумий бўлган файлларни сақлайди. Тармоқдаги исталган компютер мижози серверда сақланган маълумотларни талаб қилиши мумкин, яъни фойдаланиши мумкин.

Сервер қандай маънони билдирса шуни бажаради: у тармоқдаги “мижозлар”ни (мижоз компютерларини) файл ва маълумотлар билан “таъминлайди”.

 

 

 

Тенгма-тенг тармоққа ўхшаб client/server тармоқлари ҳам тармоқ адаптерлари, hub (концентратор)лар ва тармоқ ҳосил қилиш кабелларидан фойдаланади.Сlient/server тармоғи шунингдек ўзининг операцион тизимини ҳам талаб қилади. Аммо client/server тармоғининг тенгма-тенг тармоқдан кўп фойдали томонлари мавжуд:

·         Катта маълумотлар баъзасига ўхшаган кўплаб файллар бир жойда сақланиши мумкин, уларни осонгина ишончли натижалар билан янгилаш, кўчириш ва архивлаштириш мумкин.

·         Рисоладагидек, сервер одатда юқори даражада ишлайдиган компютер бўлиб, у маълумотларга кириш ва етказиб бериш тезлигини кафолатлайди, бундан ташқари у марказий ҳисоботга ўхшаган имкониятларни қўшиш асосини беради. Сlient/server дастурий таъминоти серверда доимо турадиган (сақланган) тармоқни назорат қилади ҳамда тармоқдаги файлларни бошқариш учун "intelligence" (интелект, махфий маълумот) билан таъминлайди.

·         мижоз/сервер (Сlient/server) тармоғи программанинг марказлашига имкон беради. Бутун офис ишлатадиган программа серверда сақланиши керак ва ҳамма программага кира олиши керак. Ўрнатиш замонавийлаштириш индивидуал компютер томонидан эмас, сервер томонидан қилиниши керак. Масалан, офис ҳар бир компютер ёки индивидуал лицензиясини сотиб олиш ва унинг нусхасини ўрнатиш ўрнига дастурнинг тармоқ вариантини сотиб олиши мумкин.

*Тармоқ фойдаланувчилари доимо шахсий файлларини ўзларининг шахсий компютерида сақлай олади, кейин серверни кириш қисмлари, файллар, маълумот базалари, ташқи уланадиган қурилмаларда ишлатадилар.

 

Оддий мижоз/сервер тармоғининг намунаси.

Ҳар бир компютер 10/100Мбс NICлар (Network Information Center-тармоқ маълумотлар маркази) билан таъминланган. Лаптопда 10/100 LAN ва РС модем картаси мавжуд. Ҳамма уланиш жойлари серверни ўз ичига олганда тармоқни 100МБсда юргиза оладиган икки томонлама тезлик ҳабга уланади.

Бу тармоқ интернетга кириш, олис масофадан кириш, факсдан фойдаланиш, автоматик файллардан нусха кўчириш кабиларни ўз ичига олган қўшимча қўлланмалар учун асос (база) билан таъминлайди. Икки томонлама тезлик офислар учун баъзи фойдаланувчилар томонидан тезда кириш зарур бўлган ҳолатларда яхши ишлайди аммо бошқалар учун эмас. (масалан, агар баъзи фойдаланувчилар 10 Мбитли тармоқ картасига эга бўлса).

Мижоз сервер тармоқлари.

Мижоз/сервер кўриб чиқадиган масалалар

·         Мижоз сервер тармоғи сервер ва Novell Netware ёки Windows NTга ўхшаган тармоқ бошқарув тизимини талаб қилади.

·         Ҳамма файллар серверда сақланади. Бу файлларни бошқаришни, нусха қилишни ва ҳимояни бошқаришни осонлаштиради.

·         Инсонлар ўз компютерида ишлатадиган файлларини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар.(эслатмалар, электрон таблицалар ва ҳ.к.з.)

·         Дастурлар ва маълумотлар серверга осон қўшилиши, марказлашган ҳолда сақланиши ва керакли пайтда ундан олиниши мумкин.

·         Агар сервер носоз бўлса бутун тармоққа таъсир қилади.

·         Тармоққа боғланган ҳар бир киши марказий компютердаги файллар сақланмасига кира олади. Файллардан биргаликда фойдаланиш ва бошқа хавфсизлик чоралари сервердаги бошқарув тизимида яратилган, шундай экан сиз махсус файлларга киришни чеклай олишингиз мумкин.

Мижоз/сервер тармоғи тенгма-тенг тармоққа қараганда кучлироқ ва маҳсулдорликни ва тежамкорликни яхшилаш учун кўпроқ методлар таклиф қила олади.

 

Асос


Агар боғлаш учун беш ёки ундан кўпроқ улагичлар бўлса, малумотлар ёки графаларга ўхшаган катта файллар билан ишланса ёки тармоқда тез-тез янгиланиб турадиган хабарлар бўлса, энг яхши танлов мижоз/сервер тармоғи бўлади. Бошқа тарафдан мижоз/сервер тармоқлари ўрнатиш учун қийинроқ бундан ташқари баъзи техник билим ва тажрибаларни талаб қилади.

 

Тезлик ҳақида


Бу дарсда тармоқ ичида қандай қилиб маълумотлар алмашишини ўрганасиз ва интернетга боғланиш тезлиги билан танишасиз.

Маҳсулотлар ёки хизматлар жавобгарлиги ва ўз вақтида етказиб бериш қобилияти ҳар бир бизнес учун асосий эҳтиёждир.

Тармоқ тезлиги ва интернетга боғланиш офисдаги бизнес фаолияти йўналиши тезлигига таъсир кўрсатади.

 

Ethernet нимақ

Биринчидан, офисдаги Локал Тармоқдаги тезлик кўздан кечирайлик. Компютер турлари орқали Ethernet атамасини эшитган бўлсангиз керак. Ethernet бу фойдаланувчилар учун алтернатив бўла олмайди, лекин у локал тармоққа уланган компютерлар ўртасида стандард алоқа усулидир. Ethernetни тармоқ қурилишининг рецепти деб тасаввур қилинг. Қанақа турдаги кабеллар ишлатилади, қандай қилиб кабелни боғлаш керак, қандай қилиб маълумотлар кабелларда компютердан компютерга ҳаракатланади...

Ethernet тармоқ бўйлаб ҳаракатланадиган энг машҳур ва арзон маълумотлар тизимидир. Ethernet локал тармоқлар учун бир нечта топологиялардан биттаси ҳисобланади. Token ring, FDDI, Appletalk, Fast Ethernet, Gigabit, Ethernet ва АТМ каби бир қанча топологиялар ҳақида эшитгандирсиз (бу ерда тафсилотларга тўхталиб ўтирмаймиз).Тармоқ шакли учун технологик кўриниши бу тармоқдаги компютерлар ва кабелларни қандай қилиб жойлаштирилишидир.

 

Еthernet қандай ишлайди.

 

Ethernetни қандай ишлашини тушиниш учун бир неча одамларнинг маданиятлашган, жонли муҳокама қилаётганини ўйланг. Ҳар бир иштирокчи ўз фикрини билдиришдан олдин диққат билан эшитади ва ўз навбатини кутади. Агар икки киши бир вақтда гапиришни бошласа, иккаласи ҳам бири бирига сўз бергунга қадар сукут сақлашади. Ethernet тармоқда ҳам қурилмалар (компютер, принтер ва ҳоказолар) тармоқ каналига қулоқ солади. Агар бирорта ҳам қурилма каналда ишламаётган бўлса, Ethernet қурилмаси ўз маълумотларини жўнатади. Қурилма ўз маълумотларини жўнатганда тармоқдаги бутун улагичларга тарқалади, аммо фақатгина мўлжалланган жой жавоб қайтаради.Ҳамма гаплашиш эшитишлар яшин тезлигида содир бўлади. Бироқ бир вақтнинг ўзида кўплаб одамлар гаплашаётган бўлса, тармоқ секинлашади.