ИШОНАРЛИ ГАПИРИШНИНГ 5 УСУЛИ

1. Нутқингизни секинлаштиринг

Айтаётган гапимизни қанчалик муҳим деб ҳисобласак, уни шунчалик тезроқ етказишга ҳаракат қиламиз. Аммо афсуски, биз қанча тез гапирсак, айтаётган гапимизнинг таъсири шунчалик кам бўлади. Яхшиси, секинроқ гапиринг. Оддий вазиятларда одатдагидан кўра секинроқ, муҳим пайтларда эса янада секинроқ сўзланг. Биринчидан, нутқнинг секинлиги ишончлироқ чиқади, иккинчидан сўзлаётган одамнинг ўзи ҳам хотиржамроқ бўлади.

2. “Э-э-э-э” дейиш ўрнига сукут сақланг

Нотиқ тинмай “паразит сўзлар”ни такрорлайвериши ёки “э-э-э” деявериши ҳеч кимга ёқмайди. Одатда буни маълум бир нарсани таъкидлашга уриниш деб изоҳланади. “Э-э-э” дейиш ўрнига шунчаки сукут сақлашга ҳаракат қилинг.

3. Урғу беринг

Бир хил оҳангдаги нутқ тингловчини ухлатиб қўядиган воситадир. Шунинг учун нутқингизга хилма-хиллик киритинг:

Пастроқ/баландроқ: баъзи сўзларни пастроқ овозда айтинг.

Тезроқ - секинроқ: нутқ тезлиги бир хил бўлмаслиги керак. Айрим гапларни тезроқ гапиринг. Секин сўзлаб туриб бирданига тезроқ гапирсангиз, тингловчининг диққати жамланади.

Урғу беринг: нутқингиздаги айрим сўзларга урғу беринг. Бу бир хилликдан қутулишга ва тингловчилар эътиборида бўлишга ёрдам беради.

4. Ҳаракатланинг

Нутқ жараёнида ҳаракат қилишга, нутқингизга мос ишоралар қилишга эътибор беринг. Бу нутқингизга янада жозиба ва ишонч бағишлайди.

5. Сукутларни ўз фойдангизга ишлатинг

Одатда узоқ сукут сақлаш ноқулайлик келтириб чиқаради. Ҳаттоки “ноқулай сукут” деган атама ҳам бор. Аммо суҳбат пайтида атайлаб сукут сақлаш ва суҳбатдошнинг эътибори жамланганидан сўнг муҳим ҳисобланган гапни айтиш мумкин.

Маслаҳатларимиз ёкдими уларни хаётингизда қўллаб, синаб кўринг.

МАНЗИЛИМИЗ👇👇👇

@raqamli_ta