April 16, 2025

Қафасдаги Муҳаббат

Лилйнинг кайфияти сўнгги кунларда яхши эмасди. Айниқса, тушдан кейин ҳайдовчи уни Микўни олишга олиб борганида, Динг хонимнинг у билан гаплашаётганини кўриб, ичида безовталик уйғонди.

“Бу одамнинг мақсади нима?” – деган савол биринчи бўлиб унинг онгига келди.

У тезда Микўни бағрига босиб, Динг хонимга эҳтиёткорлик билан тикилди. Неччи йиллар аввал – ўша ёмғирли кечада улар она-бола сифатида алоқани узган эдилар. Энди эса бу аёл яна унинг ҳаётига кирмоқчи эди. Аммо Лилй унга бир оғиз ҳам гапирмай, фақат ўғлига юзланди:

— Ўғлим мен сенга бегоналар билан гаплашмаслигингни айтмаган эдимми?

"Бегона" сўзи Динг хонимнинг юзини оқар-тусқар қилди.

Мико эса ҳеч нарсани тушунмай, кўзларини пирпиратди:

— Лекин бу хола ўзини менинг бувим деб айтди! Бувилар фарзандларининг ёнида яшайди-ку, унда нега у биз билан эмас?

Динг хоним қаттиқ ноқулайлик сезди. У қизи ҳақида ҳеч нарсани билмасди. Энди эса невараси унга буткул бегона эди.

Лилй Микўнинг юзидан ўпиб, юмшоқ оҳангда деди:

— Ўғлим, эсингдами? Бувангнинг уйига борганимизда бизнинг бувимиз йўқ эди. Бу хола йўлғон гапиряпти у сенинг бувинг эмас.

Динг хоним рад этмоқчи бўлди, лекин Мико кулиб қўйди:

— Тўғри, бувам ҳам шундай деган эди! Хола, яхши болалар ёлғон гапирмайди! Сиз эса ёшингиз катта бўлса ҳам ёлғон гапиришга уялмайсизми?

Динг хоним изза бўлди. Унинг бармоқлари ногиронлар аравачасини маҳкам сиқди. Лилй эса ўғлини маҳкам қучиб, яна гап бошламоқчи эди, бироқ Динг хоним титраган овозда:

— Лилй... биламан, олдин хатога йўл қўйдим. Фақат сени ва Микўни соғиндим, яхши эканлигингни билишни хоҳлайман...

Лилй эса истеҳзоли жилмайди:

— Мен яхши. Пулим ҳам бор, уйдан ҳам қийналмайман. Лекин сиз анча озғинсиз, кимётерапия қийин кечяптими? Кўп маблағ керак бўляпти? Истасангиз пул беришим мумкун!

Динг хонимнинг ранги қув ўчди. Шу пайт қора машина келиб тўхтади ва ичидан ёши ўтиб қолган бўлса-да, барибир келишган эркак тушди. У Лилйга қаҳр билан тикилиб:

— Онангга шундай гапиряпсанми?!

Лилй бу одамни кўриши билан кимлигини тушунди – бу, албатта, Динг хонимнинг "ҳақиқий муҳаббати" эди. У бепарво жилмайди:

— Ниҳоят, сизни ҳам кўрдим. Демак, она шаҳримизга эрингизни олиб келибсиз? Бу ҳақда кўпчилик билишни истайди.

— У барибир сенинг онанг! Ҳурмат қилишинг керак! — деб бақирди эркак.

Лилй эса совуқ оҳангда деди:

— Сиз биласизми, у мен ва отамни ташлаб кетганида расмий ажрашмаган эди? Уйланганингизда у аллақачон турмушга чиққан аёл эди. Сиз эса оддий бир... ортиқча инсон бўлгансиз.

Динг хонимнинг кўзларидан ёш думалади. Унинг эри ҳам қотиб қолди.

Лилй Микўни қучоғига оларкан, совуқ овозда шундай деди:

— Сиз бахтингизни топдингиз, бой эр, чиройли ҳаёт... Энди мен билан ишингиз бўлмасин.

Шу билан у ўғлини қучганча ортига ўгирилди. Эркак унинг йўлини тўсмоқчи бўлди, лекин Лилй унга тик қараб, жиддий оҳангда шундай деди:

— Агар кечирим сўрашимни кутаётган бўлсангиз, буни ҳаёлингизга ҳам келтирманг! Чунки мен буни истамайман.

Динг хоним эса кўз ёшларини тиёлмай, титроқ оҳангда фақат битта сўзни такрорларди:

— Лилй...

Қанчалик кулгили! У эри ва қизини ташлаб кетди, лекин отам ҳеч қачон уни айбламади, ҳатто у томонидан ажрашиш шартномасини олганида ҳам, индамай имзолаб, шахсий гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ва уй рўйхати китоби билан Фуқаролик ишлари бошқармасига йўл олди.

Лилй ўзини эсини таниганидан бери отасининг хоним Динг ҳақида ёмон гапирганини эшитмаган. Аксинча, у қизини тиззасига олиб, эртак айтиб берганида, "Онанг дунёдаги энг мулойим ва энг чиройли инсон" деб айтарди.

Лилй бунга ишонди. Шунинг учун ҳам у умидсизликка тушганида, Мадам Дингдан ёрдам сўради. Ўша пайтда ҳам, Wиллиамс оиласи ёрдам қўлини чўзмаслигидан қўрққанидан эмас, балки бор нарсасини йўқотишдан қўрқиб, Девидга озгина бўлса ҳам қарши чиқишга журъат эта олмаганди. Шунинг учун ҳам қизининг хўрланишини жим кузатишга мажбур бўлди.

Лилй ўша пайтдаги Мадам Дингнинг ифодасини ҳали ҳам эслайди: айбдорлик, безовталик ва энг муҳими – енгиллик.

У Девидга итоаткор бўлишига ваъда берган ондаёқ Мадам Динг енгил нафас олди. Чунки бу дегани – лиля унга муаммо туғдирмайди, уни ўз юрагида оғриқ сифатида сақлашига ҳожат қолмайди.

Мадам Динг иккинчи қизини шу қадар яхши кўрадики, уни кўз қорачиғидек асрайди, лекин унинг ўз қизи бўлган лилйни эса шафқацизларча итқитиб юборди. Ахир у ҳам унинг қизи-ку! Кичик қизи бироз норози кўриниш билдирса ҳам юраги эзилиб, унга шафқат қилади, катта қизининг эса ўн бармоғи синдирилса ҳам, кўз юммоқда.

Буни қандай қилиб кечириш мумкин?

"Нега сен ундан кечирим сўрашинг керак?!" – жаноб Динг ғазаб билан Динг хонимга бақирди. – "Сен йиллар давомида унинг ҳақида ўйладинг, лекин унга ҳеч қачон бу ҳақда айта олмадинг. Оғир азобларни ичингда ютиб келдинг. Унинг эса қайғуси нимада? У турмушга чиқиши билан сени она сифатида тан олишни тўхтатди!"

Лилй унга қараб кулди, ҳатто очиқчасига қаҳ-қаҳ отиб кулди. Аммо бу кулгу қувончдан эмас аламидан эди.

"Сизга буни у айтдими?"

Мадам Динг унга айбдорлик билан қаради.
Динг жаноб ҳақиқатни ўйлаб ҳам ўтирмади. У фақат рафиқаси нимани хоҳласа, ўшани бажаришга ҳаракат қиларди.

"Лилй кел яна бир бор оиламизга қайт. Онангдан кечирим сўра, кейин биз билан уйга кетамиз!"

У ўгай ота каби туриб олди.

Лилй эса кулишни бас қилди ва совуққонлик билан:

"Бунинг иложи йўқ."

Шундан сўнг ортига ўгирилиб кетди.

Динг жаноб уни тутиб қолмоқчи бўлди, аммо Лилйнинг онаси яни Ҳелен хоним уни тўхтатди. Динг Билл – 1.9 метр бўйли, мушакдор ва махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбий. Динг Ҳелен эса ўртамиёна бир олима аёл.
Ҳайдовчи кўринишидаги Девид ёллаган қўриқчи Лилйга эргашди ва паст овозда сўради:

"Хоним, ёш хўжайин Девид билан боғланишимни истайсизми?"

Лилй бош чайқади: "Бундай арзимас нарсалар билан уни безовта қилма."

Ҳайдовчи Жоҳн эса ичида ўйлади: "Бу арзимас нарса эмас-ку! Яхшиси, ёш хўжайинга буни айтиб қўяй."

Мадам Динг Ҳелен эса ногиронлар аравачасида ўтириб, лилйнинг узоқлашаётган орқасига тикилиб йиғларди. Динг Билл уни овутарди. Яхшиямки, бу пайтда мактабда ҳеч ким йўқ эди, акс ҳолда бундай шармандаликни бошқалар олдида кўришганда, қандай аҳволга тушишарди!

Лекин Мадам Динг ҳеч қачон ўзини шарманда бўлгандай ҳис қилмасди. Чунки у ўзича шунчаки "қизини қутқаришга ҳаракат қилаётган юраги эзилган она" эди.

Лилй машинага ўтирди ўғли ҳам индамасдан онасини тиззасида жимгина кетди йўл давомида лилй Девид билан қандай танишгани шу ўйлар билан ҳаёли буткул ўтмишига қайтди.
Бар лилй янги танишган дугонаси илтимоси билан тунги клубга келди аммо лилйни чақирган дугонаси келмади. Қиз уни анча кутди унга бегона йигитлар шилқимлик қиларди қиз иложсиз қолганида унинг энг яқин дўсти Даниел кўриниш берди қизнинг кўзлари чақнаб уни ўзи томон чорларди лекин клубда овози умуман эшитилмасди аммо Даниел у жуда этибор бола биттада лилйни илғай олди ва ёрдамга шошилди.
Тепадан уларни кузатаётган Девид ёнидаги қизга ўшқирди.

Сен ҳатто шуни ҳам эплай олмадинг) йигит қизга мушт кўтарди аммо тегинмади.

МУАЛЛИФ: РЮУ МЕЛИНА
КАНАЛ: @Cruel_zone