#ҚАФАСДАГИ_МУҲАББАТ
Девид биринчи марта Лилйни кўрганида ичида шундай ўйлади: Мен бу қизни қўлга киритаман.
Ўн метр узоқликдан ҳам у бу қизнинг ниҳоятда нозик, оппоқ, майин ва шаффоф эканини пайқади. Гўё сув сиқиб чиқариш мумкин бўлган даражада нафис худди бир расмга ўхшарди. Унинг майда, овал юз тузилиши, елкаларигача тушган қоп-қора сочлари ва беғубор табассуми Девидни ўзига ром қилганди.
Шунчаки қарашнинг ўзи Девиднинг ичини қиздириб юборди, танасида ғалати ҳис-туйғулар уйғонди.
У ва Раян Миамига бизнес келишуви учун келишганди. Ўша оқшом иккаласи ҳам зерикиб, барга боришга қарор қилишди. У ерда эса Девид бир қарашдаёқ Лилйни пайқади.
Девид жуда тартибли ҳаёт кечирадиган одам. У ҳали ҳеч бир қиз билан яқин бўлмаганининг сабаби шунчаки ёқадиган қизни учратмаганидадир. У учун қиз табиий гўзал бўлиши, бўянмаган бўлиши ва ортиқча сунъийликдан холи бўлиши керак. Энг муҳими эса унга ёқиши шарт эди.
Лилй унинг ҳаётидаги биринчи қиз бўлди. Уни кўриши биланоқ бутун вужудида ҳаяжон пайдо бўлди. У ҳақиқатан ҳам гўзал. Бундай гўзалликни у ҳали ҳеч қачон кўрмаганди. Лилй бу хавфли жойда ҳам шундай беғубор ва мусаффо кўринарди. У тор кийим кийган бўлса-да, фақат бўйнининг бир қисми ва нозик қўллари кўриниб турарди. Танасининг силлиқ оппоқ териси ёруғликда ярқирарди.
Қанақа оилада шундай нафис гўзаллик ўсиши мумкин?!
Девид кўзларини қисиб, қизнинг оломон ичида сиқилиб турганини кузатди. Ниҳоят, ўша жойга мактаб формасидаги бир йигит шошилиб кирди. У атрофга хавотир билан қараб, ниҳоят Лилйни кўриб кулиб юборди. Йигит унинг қўлидан ушлаб, бурнининг учига ишора қилиб ниманидир гапирди. Эҳтимол, қизга танбеҳ бераётганди.
Ўша йигит жуда чиройли — оқ юзли, майин қарашли ва жуда ғамхўр. Аммо Девид бирдан жаҳли чиқди. Бу қиз фақат менга тегишли! Ҳеч ким уни ушлай олмайди! Шу оннинг ўзида у телефон қилиб буйруқ берди.
Агар хоҳласанг, ҳаракат қил, акс ҳолда фақат томоша қилиб ўтирасан, лекин ҳеч қачон у сеники бўлмайди!! —Таклиф берди четдан келган қиз Девидга.
Қандай қилиб бу ёш қиз вояга етмаганларга кириш тақиқланган барга кира олди. У ва ўша йигит тўхтатилганида, Лилйнинг юзи оқариб кетди. Аммо йигит дадиллик билан унинг олдига ўтиб, қизни ҳимоя қилишга ҳаракат қилди.
Ҳатто бир гуруҳ қўпол одамлар олдида ҳам йигит орқага чекинмади. Девид унинг қаҳрамонлик қилаётганини ўйлаб турганида, Лилй ҳам олдинга чиқди ва йигит билан ёнма-ён турди. Унинг юлдуздек порлаб турган кўзлари қатъиятлик билан тўла.
Йигит ичимликдан қизариб кетган, қаддини тик тутолмаётган бўлса-да, ичишда давом этарди. У фақат Лилйнинг хавфсиз кетиши учун шундай қилаётганди.
Қандай жасур қиз! Лилй ҳам олдинга ўтиб, ичимлик шишасини олди ва битта қултум ичиши билан йўтала бошлади. Унинг кўзларидан ёш чиқиб кетди. Девид узоқдан кулиб қараб турди. Бу энг кучли ичимлик. Ҳатто у ҳам йигирмата ичиб туролмасди. Лилй эса бирорта ҳам спиртли ичимлик ичмаган ёш қиз эди.
Девид ўзини овчидай ҳис қилди. Ўз йиртқичини кузатиб, унинг курашишини томоша қилаётган овчи.
Бу йигит ва қиз ажойиб тандем. Улар орқага чекинишмади, шунчаки ёнма-ён туриб, қатъият билан жанг қилишди.
Аммо Девид фақат Лилйга қаради. У шунчалик чиройли кўринардики! У билмайдими, шундай оппоқ ва майин қуёнча хавфли жойга келмаслиги кераклигини?!
Лекин кейинги лаҳзада Лилй олдидаги одамни товонига тепиб юборди. Девид эса табассум қилиб қўйди. Бу қиз шунчаки беозор қуёнча эмас! Қаранг, у қандай шиддатли!
Ичида бир ҳиссиёт портлашга тайёр.
У официантни чақириб, бир нечта буйруқлар берди ва шундан кейин узоқдан кузатди. Лилй гиёҳванд моддали ичимликни ичди аммо билмасди бу энг катта хатоси эканлигини. Лилй қадам ташларди. Аммо кўз олди ҳиралаша бошлади...
Бу қиз энди меники. Ҳеч ким уни мендан тортиб ололмайди.
Кейинги воқеалар кутилганидек бўлди. Девид Лилйни қўлга киритди. Шундай иссиқ қизни кўчага чиқариб юбориш мумкин эмасди. Лилй билан келган Йигит ҳам маст бўлиб йиқилган. Девид унчалик ҳам шафқациз эмасди, ахир уни чиқиндихонага ташламади, шунчаки меҳмонхонадан хона олиб, у ерга ташлаттирди.
Аммо нозик Лилй... Бугунги оқшом унинг ширин десертига айланди.
У ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олмади. Лилйнинг танаси унга шунчалик мос тушарди-ки, агар ўзини бироз бўлса-да тутмаганида, уни чарчаб қолгунча ўзиники қилиши мумкин. Лилйнинг заиф қаршилиги ва умидсиз фарёдлари Девидни бутунлай қўзғатди.
Эртаси куни эрталаб у Лилйнинг уйғонишини кутиб ўтирди. Лилй эса турган заҳоти унга қаттиқ тарсаки туширди ва ортига қарамай чиқиб кетди. Девид уни кузатиш учун одам юборди. У полиция бўлимига боргач, уни ушлашга буйруқ берди.
У Лилйни ётоққа боғлаб уч кун ўзига хос қамоққа олди. Бу вақт ичида қиз ҳеч қандай таҳдид ва ваъдаларга бўйин эгмади. Девид жаҳли чиққанидан уни ўлдириб қўйишдан зўрға ўзини тийди.
Йиллар ўтди, лекин Лилй ҳеч қачон уни севмади. Девид эса буни тушунолмади.
Ҳозир эса ваннада чўмилаётган Девиднинг орқа қисмини юваётган Лилй шу вақтларни эслади.
— Ҳали ҳам ўша вақтларни эслайсанми? — Девид худди ўзига гапиргандай пичирлади.
— Ҳали ҳам мени ёқтирмайсан...
Лилй унинг гапларини эшитмаганга олди. У қўлидаги латта билан Девиднинг орқасини артди ва унга қарамасликка ҳаракат қилди.
Лилй ҳаёл билан ётганида, Девид тўсатдан ҳаракат қилди. Лилй бунга бироз чўчиб тушди, чунки у нимадир бўлди деб ўйлади, лекин охир-оқибат, Девид шунчаки қулайроқ жойлашиш учун ҳолатини ўзгартирди. Унинг қўлларидан бири лилйнинг ингичка белидан юқорига кўтарилиб, уни кўкрак қафасига маҳкам босди. Лилйнинг юзи қизариб кетди. Қанчадан қанча вақт ўтса ҳам, у ҳеч қачон Девиднинг ёввойироқ одатуга ўрганиб кета олмади.
Девид айниқса унинг сочлари ва кўкракларини ёқтирарди. Улар яқин бўлмаган пайтларда ҳам лилйни бағрига босиб, соатлаб эркалашни ёқтиради. У ҳатто лилйнинг сочларини ўстиришга мажбур қилган. Илгари лилй сочини калта қилиб юрарди, бу унга қулай ва тартибли туюларди. Шунингдек, у кўйлаклардан кўра шим кийишни афзал кўрарди, лекин энди бутунлай ўзгарган.
Барча ўзгаришлар Девид туфайли ва олдинги лилйдан ҳозир асар ҳам йўқ қайсарлиги ҳисобга олмаса.
Бу исмни эсламаганига йиллар бўлганди. У Жасон Миллерга Даниел Броwн ўлган деб айтган, Девидга эса унинг тирик ёки ўлик эканлигини билмаслигини айтганди. Биринчиси ёлғон эди, иккинчиси эса ҳақиқат. ўша куни, Даниел Броwн кетган кун лилй ҳамма нарсани биларди.
У буни жуда яхши биларди. Даниел Броwн поезд чиптасини сотиб олганини тонгда озгина юк билан уйдан чиққанини ҳам кўрганди. У ҳеч қачон қайтиб келмади. У ёлғиз кетди, лекин у билмасди: лилй уни бошидан охиригача кузатганди.
Лилй уни стансияга киргани поездга чиққанини ҳам, поезд узоқлашганини ҳам кузатди. Лекин у ҳеч қачон олдинга чиқиб, ўзини билдирмади. Чунки лилй жуда яхши тушунарди: Даниел Броwн билан бирга бўлиши мутлақо имконсиз. Шундай экан, уни умуман кўрмагани яхшироқ.
У фақат шуни биларди – у кетди. Лекин қаерда, нима қиляпти, қандай яшаяпти – буларни билмасди.
Агар яхши яшаётганини билса, нима бўларди? Агар қайтиб келса-чи? Агар ҳамон уни севса-чи? Барибир улар орасида ҳеч қандай имконият йўқ. Чунки Девид ва Мико бор. Унинг сояси остида қолган севги фақат фожиаларга олиб келиши мумкин.
Лилй қатъиятли аёл унинг юраги тошдан. Агар Даниел Броwн билан кўришишдан воз кеча олган бўлса, у Девидга ҳам юрагини очмади. Девид доим уни севишини, ҳимоя қилишини айтарди. Лекин аслида, энг кўп оғриқни ҳам у берган.
Уларнинг турмуш ўтказгани кулгили бир ҳикоя.
Лилй бутун ҳаётида фақат битта одамни севган ва у ҳеч қачон Девид бўлмайди. Агар бир кун келиб, Даниелга бўлган туйғулари сўниб кетса ҳам, Девидни севиб қолмайди.
Уларнинг танишуви, кейинги тақдирий боғланишлари – бу муҳаббат ҳикоясининг бошланиши эмас. Лилй эркинлигини йўқотган лекин қалби унга тегишли бўлиб қолаверади.
Орқасидаги эркак тинч нафас оларди. Йиллар давомида Лилй Девид қандай одамлигини яхши тушуниб етган.
Шу пайт Девид, лилйни қучоқлаганча, ёнбошига ағдарилиб эснади ва кўз қовоқларини кўтариб, лилйнинг кўзлари юмилганини кўрди. У уйқуда деб ўйлаб, майин лабларидан ўпди. Унинг кўзларидаги уйқучанлик аста-секин ёниб турган оловга айланди. Лилйнинг ёқимли кўкраклари кўриниб турарди, Девид лабларини ялаб, кафтини унинг устига қўйди.
У ҳали ҳам етарлича қониқмаган.
У биринчи марта кўрганида, лилй жуда озғин ҳатто аёлга ҳам ўхшамасди. Ажабланарлиси шундаки, Девидга ҳар доим юпқа бел, катта кўкрак ва чиройли қомат ёқарди. Лекин лилйда буларни фақатгина бири бел озгинлиги ва бошқа ҳеч қандай стандартларига тўғри келмаса ҳам, нега у фақат уни ёқтирган?
Унинг ингичка қомати аста-секин Девид томонидан ўзгартирилган. Меҳр ва эътибор билан ҳар томонлама мукаммал аёлга айлантирилган. Фарзанд кўргандан кейин, унинг танаси янада ўзгарган, ҳозир эса битта қўл билан кўкракларини маҳкам ушлаб бўлмасди.
Бир сўз билан айтганда лилй илгари озғин эди, ҳозир эса шаклланган, гўзал ва мафтункор. Унинг кўкраклари, ингичка бели ва бироз кўтарилган чиройли кестлари бор. Битта қараш билан ҳар қандай эркакни ақлдан оздириши мумкин.
Агар у илгари ҳам шундай бўлса, Девид уни ҳеч қачон қўйиб юбормаган бўларди. Энди эса... ундан ҳеч қачон воз кечмайди.
У аскарликдан қайтган кунини эслади. Уч йил мобайнида унга лилйдан бошқа ҳеч ким етишмаётгандек ҳатто уйга ҳам бормай, тўғридан тўгри лилйнинг университетига югурганди.
"Жуда чиройли!" деб ўйлаган эди у.
Лилй қора сочларини ёйиб, хотиржам ўтирганди. Атрофдаги йигитлар унга гап отиб кўрарди, лекин лилй уларга умуман аҳамият бермасди. У шунчалик итоаткор. Шунинг учун ҳам Девид унга қараб, фақат қўлини силкитди.
Лилй эса титраб унинг ёнига борди. Девид эса буни сезмади ҳам. Чунки шу лаҳзада, бу қиз унга тегишли бўлса, бошқа ҳеч нарса муҳим эмасди.
"Мен қайтдим," деган эди у. "Ва энди ҳеч қачон кетмайман."
Лилй ўша вақтда жуда тушкунликка тушди. Унинг қайтиб келиши энди ундан қочишнинг иложи йўқлигини англатарди.
У яна унинг қўғирчоғи бўлиб қолмоқчими? Яна Девиднинг хоҳишига кўра эгилиб-букиладиган аёлми?
Аммо қолидан ҳеч нима келмасди ва ҳеч нарсага қарши чиқа олмасди...
МУАЛЛИФ: МЕЛИНА
КАНАЛ: @Cruel_zone