November 24, 2019
Нега танимас эканман
Ҳикоя қилинишича, Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир бир куни Мулаҳҳаб ибн Абу Суфённинг кўйлагини ерга судраб, гердайиб кетаётганини кўриб, унга:
– Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ ва Унинг Расули ғазабланадиган бу қандай юриш бўлди? – деди. Мулаҳҳаб:
– Мени яхши танимайсанми? – деди. У:
– Нега танимас эканман, аввалинг ифлос нутфа эди, охиринг ҳеч кимга керак бўлмайдиган маййитга айланасан, бу орада ичинг тўла пешоб ва ахлатдан бошқа нарса эмассан! – деди.
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан