February 21, 2020

«Қиз ўғриликда айбдорми?»

«Procedure» тўгараги дактилоскопия бўйича амалий тренингни ўтказган. Иштирокчилар олдида мураккаб вазифа қўйилган – ўғрилик тўғрисидаги аризани текшириш. Шартли аризачи жиноятда ўз қўшни қизни гумон қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, қиз ўзига жуда ҳам ишонган ҳолда жиноятни содир этиб, жабрланувчи ҳонадонида ичимликлар ва печеньени истеъмол қилган.

 

Биринчи босқичда талабалар воқеа содир бўлган жойини кўздан кечириб, магнит щетка ва қуқунлар ёрдамида қўл изларини топишган. Ҳар бир из деталли фотосурати қоидалари бўйича мустаҳкамланиб, махсус пленкага олиб қўйилди.

Иккинчи босқичда, гумон қилинувчи ва жабрланувчидан қўл излари наъмуналари олинган. Ушбу мақсадда ёш ҳамкасбларимиз типографик сиёҳ ва роликни ишлатишган.

Учинчи, финал босқичда, топилган бармоқ излари наъмуналар рақамли форматга ўтказилди. Тренинг иштирокчилари қиесий тадқиқотни компьютер ёрдамида ўтказиб, бармоқ излари гумонлаувчи қизга эмас жабрланувчига тегишлилигини топишди.

 

Йиғилган далиллар асосида қандай хулосага келиш мумкин? Ўз фикрларингизни шарҳларда қолдиринг.