November 10, 2023

“СУД ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўровонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

Шу боис, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Юқоридагиларни ижросини таъминлаш борасида, Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьялари билан Самарқанд юридик техникуми талабалари ўртасида “Суд ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Фуркат Шухратович 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, суд процесси жараёнининг олиб борилиши, жисмоний ва юридик шахслар томонидан судга берилган ариза ва даъво аризаларнинг кўриб чиқилиши, суд ҳужжатларининг чиқарилиши, ижрога қаратилиши, ариза ва даъво ариза тақдим қилинишида “давлат божи”нинг миқдорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни бўйича ёшларга тегишли маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув давомида, юридик соҳада таълим олаётган талабалар билан қизғин савол-жавоблар бўлиб, Республикада олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг долзарблиги таъкидлаб ўтилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Анаров Фуркат Шухратович

SamTVR | MTRK