#Informatika_va_AT
Мавзу: Delphi дастурлаш тилининг операторлари.
Режа:
1. Стандарт операторлар
2. Additional саҳифаси
Операторлар тўпламининг биринчи саҳифасида 14та объектлар жойлашган бўлиб, ҳамма дастурчилар албатта ушбу объектлардан фойдаланишган. Чунки, жуда ҳам камчилик тугма, рўйхат, киритиш ойналари ва ҳо казолардан фойдаланмасдан дастур туза олади. Бу объектларнинг барчаси Windowsдаги сичқонча ва мулоқот ойнаси каби муҳимдир.
14-расм. Стандарт Операторлар тўплами
Ҳар бир саҳифадаги операторлар тўплами ва жойлашишини ўзгартириш мумкин. Демак, сиз мавжуд операторларни ўрнини ўзгартириш билан биргаликда уларнинг таркибига янгиларини қўшишингиз мумкин.
Delphiнинг стандарт операторлари ва уларни ишлатиш ҳақидаги қисқача изоҳ қуйида келтирилган. Бу операторларни ўрганаётган вақтда қўл остингизда компьютер бўлгани маъқул, чунки бирваракайига уларнинг ишлаш принципи билан ҳам танишишингиз мумкин.
Курсор – оператор ҳисобланмайди, балки, бирор объектни танлашдан воз кечиш воситасидир.
·
TMainMenu – ўз дастурингизга бош меню қўшиш имконини беради. TmainMenuни формага қўйан вақтда у кичкина белги кўринишини олади; бундай белгиларни "кўринмас оператор" деб атайдилар, чунки, дастур бажарилаш вақтида улар экранда кўринмайди. Менюни яратиш уч қадамдан иборат: (1) TMainMenu формага ўрнатиш, (2) объектлар инспекторининг Items хусусияти ёрдамида Меню дизайнерини чақириш, (3) Меню Дизайнерида меню қисмларини киритиш.
·
TPopupMenu ёрдамчи енюни яратиш. Бу меню сичқончанинг ўнг тугмаси босилганда кўринади.
·
TLabel матнларни экранда намойиш қилиш учун қўлланади. Агар сиз объектлар инспекторининг Font хусусиятига сичкончани икки марта боссангиз, Labelнингшрифти, ранги, ҳарфлар ранги ва ўлчамларини ўзгартишингиз мукин.
·
TEdit – Windowsдаги стандарт маълумот киритиш ойнаси. У қисқа матнларни намойиш қилиши ва дастур бажарилиш вақтида фойдаланувчига ўз матнини киритиш имконини беради.
·
TMemo – TEditнинг бошқача кўриниши. Катта мантлар билан ишлашни кўзда тутади. TMemo матн қисмларини қатордан қаторга кўчириши, буферда сақлаши, охирги амаллардан воз кечиши, умуман олганда оддий мухаррир амалларини бажара олади. TMemo 32Кб матн ҳажми билан чегараланади, бу тахминан 10-20 саҳифа матнга тенгдир.
·
TButton дастур бажарилаш вақтида тугма босилиши билан бирор амал бажарилишини кўзда тутади. Delphiда ҳамма нарса оддий. TButtonни формга кўйиб, унга икки марта сичқон тугмасини боссак, биз дастур матни муҳарририда тугма босилиш ҳолатига дастур тузимиз мумкин бўлган ойнага ўтамиз. Энди дастур матнини бажариладиган буйруқлар коди билан тўлдириш керак. Масалан:
procedure TForm1.Button1Click(Sender: TObject);
begin
MessageDlg('Ишларингиз яхшими?',mtConfirmation,mbYesNoCancel,0);
end;
·
TCheckBox чап томонида кичкина дарчаси бўлган матн сатрини акслантиради. Дарчага унинг белгиланганлигини билдирувчи белги қуйиш мумкин. Масалан, Wordдаги Печать мулоқот ойнасининг Печать в файл бўлимида айнан шу объект ишлатилган.
·
TRadioButton бир нечта ҳолатлардан бирини танлаш имконини беради. Масалан, Wordдаги Печать мулоқот ойнасининг чоп қилиниши керак бўлган саҳифалар оралағини танлаш бўлимида айнан шу объект ишлатилган.
·
TListBox рўйхатли маълумотларни намойиш қилишга мўлжалланган масалан Wordдаги Открыт буйруғи ёрдамида очиладиган мулоқот ойнасидаги файллар ва каталоглар рўйхати ойнан шу объектга жойлаштирилган.
·
TComboBox ташқи кўринишидан ListBoxга ўхшаб кетади, улар орасидаги фарқ ComboBoxнинг юқорисида маълумот киритиш мумкин бўлган майдони ҳам бор. ComboBoxнинг кўплаб турлари мавжуд, кўп ишлатиладигани эса, рўйхати пастга очиладиган (drop-down combo box)дир.
·
TScrollbar – ўтказиш йўлакчаси. Кўпинча таҳрирланадиган ёки кўринадиган маълумотлар экрандан чиқиб кетганда пайдо бўлади.
·
TGroupBox Windowsга формадаги объектларнинг қандай жойлашганлигини билдириш учун қуллаш мумкин.
·
TPanel – TGroupBoxга ўхшаш объект бўлиб, безаш учун ишлатилади.
Это полный список объектов на первой странице Палитры Оператор. Если Вам нужна дополнительная информация, то выберите на Палитре объект и нажмите клавишу F1 - появится Справочник с полным описанием данного объекта.
Standard саҳифасида Windows 3.0 да пайдо бўлган бошқариш объектлари келтирилган, Additional саҳифаси ёрдамида эса, дастурнинг фойдаланувчи интерфейсини янада яхшилаш мумкин.
Операторлар рўйхати:
TBitBtn
– Tbuttonга ўхшаш тугма, лекин унда тасвир (glyph)ни ўрнатиш мумкин.).
TSpeedButton
- буйруқларга тезкор мурожаат панелини яратиш тугмаси. Одатда бу тугмага фақат тасвир (glyph) жойлаштирилади.
TTabSet – Горизонтал сарлавҳалар. Одатда кўп саҳифали ойналарни яратиш учун TNoteBook билан биргаликда қўлланади. Саҳифалар номларини Tabs хусусиятида бериш мумкин.:
TNoteBook – кўп саҳифали мулоқотни яратиш учун мўлжалланганю бунда ҳар бир саҳифанинг ўз объектлар тўплами бўлади. Кўпинча TtabSet билан биргаликда ишлатилади.
TTabbedNotebook – сардавҳалари ўзида бўлган кўп саҳифали мулоқотлар яратиш.
TMaskEdit
- Tedit га ўхшаш, лекин, киритишни форматлаш мумкин. Формат EditMask хусусиятида аниқланади.
TOutline – ўзаро боғланган маълумотларнинг иерархик муносабатини кўрсатишга мўлжалланган.
TStringGrid
- матнли маълумотларни жадвал кўринишида чиқаради.
TDrawGrid
- ихтиёрий типдаги маълумотларни жадвал кўринишида чиқаради.
TImage
- формада график тасвирларни намойиш қиладиотображает. Асосан BMP, ICO, WMF файлларни қабул қилади.
TShape
- формада оддий график объект (айлана, квадрат ...)ларни намойиш қилади.
TBevel
- интерфейсни рельефли безаш учун хизмат қилади
THeader – жадваллар учун ўзгарувчан кенгликка эга бўлган сарлавҳаларни сақлайди.
TScrollBox
- формада экранга сиғмайдиган объектларни кўрсатиш имконини берувчи йўлакчаларни ҳосил қилади.
Dialogs саҳифасида Windowsнинг стандарт мулоқот ойналарини чақирувчи операторлар жойлашган. Мулоқот ойналарининг ташқи кўриниши Windowsнинг версиясига боғлиқ бўлади. Бу саҳифадаги объектлар дастур бажарилиш вақтида кўринмайди ва мос мулоқойт ойналарини дастурий йўл билан чақириш керак, масалан:
if OpenDialog1.Execute then Image1.Picture.LoadFromFile(OpenDialog1.FileName);
Dialogs саҳифасида Windowsнинг мулоқот ойналари операторлари қуйидаги тартибда жойлаштирилган: - OpenDialog; файлни танлаш - SaveDialog; файл сақлаш - FontDialog; шрифтни созлаш - ColorDialog; ранг танлаш - PrintDialog; чоп қилиш - PrinterSetupDialog; принтерни созлаш - FindDialog; сатрни қидириш- ReplaceDialog; алмашлаб қидириш
Timer - таймер, OnTimer вазияти ҳар сафар Interval хусусиятида кўрсатилган вақтдан кейин бажарилади. Вақт оралиғи 1 дан 65535 мсгача бўлиши мумкин.
TPaintBox –чизиш учун жой. Ҳолатлар қайта ишловчисига TpaintBoxдаги сичқончанинг мос координаталари қайтарилади
TFileListBox - махсус ListBox унда (Directory хусусиятида) кўрсатилган каталогдаги файллар рўйхати чиқарилади.
TDirectoryListBox - махсус ListBox унда жорий дискдаги каталоглар тузилиши билан танишиш мумкин. FileList хусусиятида TfileListBox кўрсатилса,унда кейинги каталокка ўтилганда мос файллар чиқарилади.
TDriveComboBox – махсус ComboBox ундан жорий дискни танлаш мумкин. Агар DirList хусусиятида TdirectoryListBox кўрсатилса, диск алмаштирилиши билан мос каталоглар чиқарилади.
TFilterComboBox – файллар номи маскасини чиқариш учун махсус ComboBox. Маскалар рўйхати Filter хусусиятида аниқланади. FileList хусусиятида маска ўрнатилаётган TfileListBox кўрсатилади.
TMediaPlayer – мультимедиа воситалари билан ишлашни кўзда тутади.
TOLEContainer – ўзида OLE объектларни сақловчи контейнер.
Таянч иборалар:
Timer;
TPaintBox;
THeader;
TMediaPlayer;
TOLEContainer;
TBitBtn