August 4, 2021

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча имом-хатибларга тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Zoom платформаси орқали Ўзбекистон мусулмонлар идораси Андижон вилоят вакиллиги биносида бош имом хатиб ўринбосари Х.Сулаймонов иштирокида янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча имом-хатибларга тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда қонунга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берилди. Шундан сўнг янги таҳрирдаги қонунда диний ташкилотларга берилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш электрон тизим орқали амалга оширилиши диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик ҳамда сарф-харажатларнинг қисқаришига олиб келиши юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Андижон вилоят адлия бошқармаси