October 9, 2020

Юксак ҳуқуқий онг - ҳуқуқий жамиятнинг бирламчи мезони!

Бўстон тумани халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 1 умумтаълим мактаби ўқитувчиларига коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, шунингдек меҳнат муносабатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳаларига доир қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Шунингдек, иштирокчиларга Одам савдосига қарши курашиш ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти, мазкур турдаги қилмишлар учун қонунда белгиланган жавобгарлик чоралари, мажбурий меҳнат тушунчаси тўғрисида тушантиришлар бериб ўтилди.

Бўстон туман адлия бўлими томонидан тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича манзилли тарғибот тадбирлари ташикл этиб борилмоқда.

Бўстон туман адлия бўлими