July 10, 2021

ТДИУ Самарқанд филиалида магистратура таълим шакли очилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2021-2022 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.

Қабул параметрларига кўра, бу йил филиалга бакалавриат таълим шаклига 350 та (шундан 40 таси давлат гранти, 310 таси тўлов-шартнома асосида), магистратура таълим шаклига 22 та, сиртқи таълим шаклига 125 та квота ажратилди.

Бу йил филиалда бакалавриат таълим шакли бўйича таълим тили рус тилига ихтисослашган иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти йўналиши очилди. Мазкур йўналишга 25 нафар талаба қабул қилинади.

Бундан ташқари, филиалда янги ўқув йилидан магистратура таълим шакли ҳам очилди. Магистратура таълимда иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишга 8 нафар, бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишга 8 нафар, рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишга 6 нафардан жами 22 нафар талаба қабул қилинади.

Шунингдек, Сиртқи таълим шаклига 2021-2022 ўқув йили учун қўшимча Суғурта иши йўналиши очилди.

Эслатиб ўтамиз: филиалда бакалавриат таълимида 8 та, магистратурада 3 та ва сиртқи таълимда 4 та йўналиш мавжуд.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Самарқанд филиали ахборот хизмати.