September 26, 2020

“Темир хотин” ва “Тўйлар муборак” фильмлари юлдузи Дилором Қамбарова ҳозир қаерда? (фото)

Ёшлик ва санъатга йўл

Дилором Қамбарова 1957 йил 27 апрель куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида дунёга келди. Дилоромнинг ота-онаси шифокор эди, ўзи эса ёшлигида шарқшунос бўлишни орзу қилган. Аммо 15 ёшга тўлганида таниқли режиссор Али Ҳамроевнинг назарига тушиб, “Қўрқув билмас”, “Еттинчи ўқ” каби фильмларда дебют ролини ижро этган. Актриса ҳали макатбда ўқувчи бўлганлиги туфайли суратга тушиш ишларига унчалик ҳам қизиқмайди. Аммо режиссорнинг таклифи билан кино санъатига қадам қўяди.

Ижодий фаолияти

1978 йил актриса “Иссиқ қуёш тафтидаги уй” картинасидаги роли учун Ереванда бўлиб ўтган Халқаро фестивалда “Йилнинг энг яхши актрисаси” унвонига сазовор бўлди. Актриса ўзининг ютуқларидан руҳланиб, ўз маҳоратини оширишга қарор қилди. У Тошкентдаги санъат олийгоҳини тамомлагач, Москва Кинематография институтининг Макарова курсида таълим олди.

Дилором Қамбаровага “ХХ аср қароқчилари” фильми чиндан ҳам омад олиб келди ва у мухлисларга Маа қаҳрамони сифатида танилди. 1985 йил актрисага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди.

1992 йилда намойиш этилган «Даллол» фильми томошабинлар ҳамда танқидчилар томонидан яхши кутиб олинмади. Картинада машҳур актёрлар иштирок этганига қарамай, комедия мўътадил бўлиб чиқди. Ижодий инқироз ана шу тарзда бошланди ва актриса фильмларга бошқа таклиф этилмади.

Ҳаётни тубдан ўзгартириш

Актриса бир қанча муддат янги лойиҳаларни кутди, гоҳида ўзи учун мос иш излади, шундан сўнг унинг касбига бўлган қизиқиши ҳам камая бошлади. Шунинг учун ҳам  у ҳаётини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. Актриса таниқли режиссор Владимир Хотиненко билан оила қурди ва қиз фарзандли бўлди. Эр-хотиннинг муносабати Оммавий ахборот востиларига тарқалмаганлиги учун уларнинг ажрими сабаби ҳақида ҳам тўлиқ маълумот йўқ.

90 йилларда актрисанинг Америкага кўчиб кетишига ишсизлик ва яна кўплаб муаммолар сабаб бўлди. У кинодаги фаолиятини ёдга олмай, модалар уйида иш билан тинимсиз шуғулланди. Ҳозирда унинг қизи Полина Мюнхен ва Лос-Анжелесда дизайнер бўлиб ишлайди ва яшайди. Дилором Қамбарова ўтган ҳаётини эслатиб ёки таъкидлаб турадиган барча нарсадан воз кечди, карьерасини тарк этди, ижтимоий тадбирларда қатнашишни тўхтатди. Актриса ўзи учун шундай ёпиқ ҳаёт тарзини танлади.

Манба: “Дарё” интернет нашри


Каналимизга обуна бўлинг 👉 SEHRLI TARIX 👈