February 2, 2020

Одамлар анча вақтдан буён эру-хотин орасидаги идеал ёш фарқи формуласини яратишга ҳаракат қилдилар.

Aлбатта, жуфтликлар муносабатларида ёшнинг аҳамиятга эга эмас деб ҳисоблайдиганлар ҳам йўқ эмас. Бундай қараш эр ёки хотин ўзининг жуфтидан анчайин катта бўлган кўпгина бахтли оилаларнинг борлиги билан тасдиқланади.

Ҳар бир инсон ёши улғайган сари ҳаётга бўлган, муносабатларга бўлган, оила қуришга бўлган муносабатларини ўзгартириб боради. Шунинг учун эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ қандай бўлиши инсоннинг қайси йилда туғилганига таъсир қилади.

Идеал ёшдаги фарқ - агар у бўлмаса-чи?

Статистикага кўра, студентлик йилларида қурилган никоҳлар ярим ҳолларда бузилади. Бу ёшларнинг тажрибаси йўқлиги ва бошида фақат ўйин-кулги ва баъзан ўқиш учун жой борлиги билан боғлиқ.

Йигит ҳам қиз ҳам ҳали ғўр, уларда ҳали ўша ўсмирларга хос худбинлик мавжуд. Бу қуйидагича изоҳланади.

Яқин-яқингача йигит ва қиз ўйин ўйнашган эди. Вояга етганига қарамасдан уларда болаларга ўхшашлик бор. Ҳеч бири жуфтига ҳурмат кўрсатишга тайёр эмас. Ота-оналари кўз олдида улар ҳали кичик бола каби қолишган. Шахсий ҳаётга оид доимий назорат ва маслаҳатлар. Келишмовчиликлар вақтида ота-она доим боласини тинглашади ва тасалли беришади. Ёшлик кучида бўлган ёшларда низо вақтларида муросага келиш кези-келганда чекиниш каби хусусиятлар ҳали ривожланмаган.

Интим ҳаётда ҳам конфликтлар бўлиб туради. Биламизки, қиз болалар ўғил болаларга қараганда олдинроқ ўсиб улғайишади, жинсий ҳаётга қизиқиш уларда 30 ёшда юқори нуқтага етади.

30 ёшдан сўнг эркакларда ўрта ёш даври инқирози бошланади. Бу ёшда ўз тенгқури билан муносабатларда комфорт ва уйғунликни сақлаб қолишга халақит қилади. Ягона тил топиш қийин кечади. Одатда бундай никоҳлар йигит ва қиз мактаб партасидан бошлаб бир-бирига ўрганиб қолганлиги сабабли қурилади. Бундай иттифоқ натижаси - ажралиш. Aлбатта, эр ва хотин болалигидан дўст бўлган кучли ва бахтли оилалар, яъни истиснолар ҳам мавжуд. Бироқ умуман олганда, эр-хотиннинг ёшидаги фарқнинг йўқлиги энг идеал вариант эмас.

Эркак киши аёлдан катта ёшда бўлгандаги фарқ. Идеалми?

Бундай иттифоқда кучли жинс вакили барча жабҳаларда аёлига ғамхўрлик ва масъулият кўрсатади. Бундан ташқари улар кўпроқ жамиятнинг янги аъзоларини яратишга тайёр бўлишади.

Aйнан аёл эридан кичик бўлгандаги никоҳлар ҳаммасидан кўп учрайди. Уларнинг ёшдаги фарқ муносабатларнинг қандай қурилишига тўғридан тўғри таъсир қилади.

Қайси ёшдаги фарқ идеал эканлигини тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

4-7 ёш оралиғидаги фарқ.

Эркакларни ёшидан қатъий назар уларга ёш ва ёқимтой қарама қарши жинсдаги вакиллар жалб қилади. Шунингдек, никоҳ қуриш ва фарзандли бўлиш истаги эркакларда аёлларда нисбатан эрта эрта бошланмайди.


Бу нарса кучли жинс вакилини ўзини, аёлини ва бўлажак фарзандларини таъминлай олиши лозимлиги билан тушунтирилади. Одатда улар энди оилали бўлишга тайёр эканликларига 27-30 ёшларида етиб келадилар. Бу учун улар бўлажак турмуш ўртоқлари сифатида ўзларидан кичик ёшли қизларни танлашади.

4-7 ёш фарқи оралиғида қурилган иттифоқ ўзининг бир қатор устуникларига эга:

Бир хил; моддий мустақиллик; жинсий фаоллик; бундай иттифоқда эркак кўпинча етакчи; аёл бундай никоҳда ўзини ҳимоялангандек ҳис этади; эркакнинг ёш бўлганлиги сабабли хиёнат қилиш эҳтимоли нолга тенг.

Билиш керак!

Бир қатор тадқиқотлар олиб борилгандан сўнг, социологлар эрнинг ёши хотинидан 4-7 ёш катта бўлганда бундай оилада доим фарзанд кўп бўлганини аниқладилар. Бундай никоҳлар жуда кам ҳолларда муваффақиятсизликка учрайди. Балки, йигит ва қиз орасидаги идеал фарқ шудир?

10-12 ёш оралиғидаги фарқ.


Бу ёшдаги фарқ ҳам умум қабул қилинган нормаларга мос келади.

Яхши намуналардаги эркаклар ҳаётда анча тажрибали ва бундан ташқари улар аллақачон муваффақиятли карьерага эга бўлишади. Aёллар учун бундай никоҳ жуда кўп афзалликларга эга:

эркак, одатда, етакчи, ҳимоячи; кундалик масалаларни ҳал қилишда эркак ўзининг донолиги ва билимларини намойиш этади ва барча низоларни қилади; эркак болаларнинг пайдо бўлиш имкониятидан қўрқмайди.

Tурмуш қуриш ҳақидаги қарорни кучли жинс вакили ҳис-туйғуларга берилмасдан эҳтиёткорлик билан қабул қилади. Бундай ҳамкорлар ўз оиласини таъминлаш ва турмуш ўртоғи ва болалари учун максимал даражада ғамхўрлик кўрсатишга қодир. Катта ёшли эркаклар қизларга нафақат жиддий истаклари балки чиройли ғамхўрлик қилиш қобилиятлари учун ҳам ёқтиришади. Бундай ёшдаги фарқ ҳам жуда идеал кўринади.

15 ва ундан ортиқ ёш оралиғидаги фарқ.


Юз йиллар олдин қиз ва эркак орасидаги бундай фарқ норма ҳисобланган. Бизнинг бугунги кунимизда эса бундай оилага кўпинча салбий қаралади.

Бугунги кунимизда бундай иттифоқ аёл учун моддий тўкисликдан бошқа ҳеч қандай фойда йўқ деб ҳисоблашади.

Бироқ, бундай никоҳлар ўзаро ҳурмат ва бир хил қизиқишлар туфайли келиб чиққан мубаббат сабабли ҳам қурилиши мумкин. Aёл ва эркак орасидаги катта фарқнинг нафақат афзалликлари балки камчиликлари ҳам мавжуд.

Tенг бўлмаган никоҳнинг ижобий томонларига киритиш мумкин:

Эрнинг бой ҳаётий таржибаси ва маълумотлилиги; оиланинг моддий таъминланганлиги:

Бундай иттифоқнинг салбий томонларига:

Интим ҳаётдаги муаммолар сабаб аёл хиёнат қилиш йўлига ; фарзанд кўришликнинг кам имконияти; ҳар хил қизиқишлар, ҳаётга бўлган қараш ва мақсадлар.

Барча камчиликларига қарамай, иккала эр-хотин бахтли ва бир-бировидан рози бўлиб яшаётган кўп оилалар ҳам учраб туради.

Mуҳим! Бундай муносабатларни қонунийлаштиришдан олдин 15-20 ёш оралиғидаги эркак ва аёл уларни бу никоҳда нима кутаётганликларини аниқ тушунишлари керак.

@