October 29, 2022

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Қашқадарёлик футбол мухлисларга Бухородаги Ўзбекистон кубоги финал ўйинига бориш учун 10 та автобус ажратди

"Насаф" футбол клуби бош ҳомийси "Шўртан газ-кимё мажмуаси" Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал баҳсига боришга қулай шароит яратиш мақсадида 10 та автобус ажратди.

"Финал баҳсига боришни мақсад қилган мухлислардан 30 октябрь соат 09:00 Қаршидаги "Марказий" стадион олдида йиғилишларини сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз "Навбаҳор" - "Насаф" ўртасидаги беллашув 30 октябрь соат 17:00 да бошланади".