November 8, 2022

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмалари Республика кўрик танлови ғолиби бўлди

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 11 ноябрь Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни этиб белгилан эди.

Шу муносабат билан "11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" олди Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмалари Республика кенгаши томонидан ташкил қилинган тадбирда, тармоқ тизимларидаги 70 дан ортиқ корхонанинг 300 дан ошиқ ишчи-ходимлари, ёш мутахассислар ва касаба уюшма фаоллари таклиф этилди.

Тадбирда дастлаб меҳнат қонунчилиги такомиллашаётгани, мамлакатимизда давлат касаба уюшмалари ва иш берувчилари ўртасида йўлга қўйилган самарали шерикчилик ва унинг натижалари хусусида сўз борди.

Байрам тадбирида касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган меҳнат муҳофазаси ва ҳавсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этган корхона ҳамда электр энергеяси ва ёқилғи ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшма ташкилоти кўрик танлови ғолиблари муносиб тақдирланди ва соҳада кўп йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган ходимлар рағбатлантирилди.

Турли номинациялар бўйича бўлиб ўтган кўрик танлов якунларига кўра Мажмуамиз Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг "Энг яхши корхона" номинациясида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловнининг "Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис" номинациясида мажмуанинг ёш истиқболли кадрларидан бири бўлган Камол Бердиев 1-ўринни қўлга киритган бўлса, "Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил" номинациясида Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи мутахассиси Учқун Муродов 3-ўринни эгаллади.

Мажмуа маъмурияти ва куп минг сонли ишчи-ходимлари номидан ушбу ютуқ билан ғолиб ва совриндорларимизни табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!