Ватанга хиёнат ва душманлик қилиш мумкин эмас!
| Лотин ёзувидаги матн пастроқда
Тарихдан намуна
Инсонлар азалдан Ватанга хиёнат қилишни энг ёмон жазога лойиқ қабиҳлик деб билганлар. Ибн Ҳишом66 раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур ва мўътабар сийрат китобида қуйидагиларни келтирган: Абраҳа бир ибодатхона қурдирди. У ҳожиларни Байтуллоҳга эмас, ўзи қурдирган ўша ибодатхонага буриб юборишни хоҳларди. Шунда араблардан бир киши бориб, нажосат чиқариб, унинг деворига суркайди. Ғазабланган Абраҳа эса Каъбани бузишни қасд қилиб, унинг учун қўшин ва филлар ни йўлга ҳозирлайди. Тоифга етганларида, Масъуд ибн Матъаб чиқиб: – Эй Подшоҳ! Албатта, биз сенинг қулларингмиз. Сенга қулоқ соламиз, сенга итоат қиламиз. Биз сенга йўл кўрсатадиган кишини жўнатамиз. Унинг олдига Абу Риғолни Маккагача йўл кўрсатувчи қилиб юборишди. Йўлда Абу Риғол вафот этди. Араблар унинг қабрини тошбўрон қилишди. Ўша тошбўрон қилинган қабр Муғаммасда жойлашган. Шундай қилиб қадим араб тарихида Абу Риғолдан бошқа бирор-бир инсон хоин сифатида танилмаган.
Хоинлардан бири Наполеонга ўз ватани аскарлари тайёргарлиги тўғрисидаги муҳим хабарни етказди. Наполеон уни катта хурсандчилик билан қарши олди. Чунки бу сир кейинчалик Наполеонни урушда ғолиб бўлишида хизмат қиларди. Шундай ҳам бўлди. Ғалабадан сўнг Наполеон хоинга ғазаб билан юзланди. Отидан тушмай, бир ҳамённи чиқариб у томон отди. – Молга ҳожат йўқ! Мақсадим император билан қўл олиб кўришиш, холос, – деди хоин.
– Ватанига хиёнат қиладиган, миллатини зарари учун душманига тилёғламалик қиладиган кишига фақат мол берилади. Императорнинг қўлига келсак, уни ишончли, олижаноб кишиларгина ушлайди! Шаҳри ва ватанига хоинлик қиган киши отасининг уйидан ўғриларни таомлантириш учун ўғирлик қилган кишига ўхшайди. На уни отаси кечиради, на ўғрилар мукофотлайди!
Ватанга хиёнат
(Миср Араб Республикаси собиқ муфтийси)
Муфтий жаноблари “Ватанига хиёнат қилаётган мусулмонлар борасида ислом шариатининг ҳукми қандай?” деган саволларга қуйидагича жавоб беради: “Ислом шариати ҳар бир мусулмонга ўз Ватанига қаратилган ҳар қандай душманликка қарши юртдошлари билан биргаликда елкама-елка туришликни вожиб қилади. Аллоҳ айтади: “Ушбу биргина миллат – сизларнинг миллатларингиз ва Мен Роббиларингиз ва Менга ибодат қилинглар” (Анбиё сураси, 92-оят). Агар мусулмонлар тинч-тотув яшаётган мамлакатга бошқа бир хорижий ҳукумат томонидан тўлиқ ёки қисман босиб олиш ниятида ё бошқа сабаб билан зўравонлик содир этилса, мазкур мамлакат мусулмонларининг ҳар бирига ушбу босқинчиликка қарши курашишлари фарз (фарзи айн) бўлади. Бу вожибни бажаришда бепарволикка йўл қўйса, динига ва ватанига хиёнат қилган ҳисобланади. Айниқса, душманларига мойиллик кўрсатган ва қайси йўл билан бўлса-да, уларни қўллаб-қувватлаганлар ҳақиқий дин хоини бўлади. Ватанга ва динга қилинган хиёнатни ислом қаттиқ қоралайди, у юз берган вақтда жиноятчини тийиб қўядиган, унинг ёмонлигидан мусулмонларни ҳимоя қиладиган ва бошқаларни бу ишдан тўхтатиб қола оладиган жазони қўллаш ҳукумат раҳбарларига ҳавола этилади. Мазкур жиноятнинг критериялари-ни ислом шариати белгилаб бермади. Уни белгилашни раҳбарларга қолдирди. Демак, ватанфурушларнинг жазоси мамлакат раҳбарларининг ҳукмига ҳавола бўлиб, қилмишларига яраша жазо беришни ислом дини уларга топширган. Ибн Обидин китобининг 3-қисмида бундай дейилган: “Жиҳод душман ҳужум қилган ҳолатда ҳар бир шахснинг мажбурияти (фарзи айн) га айланади. Бунда, яъни душман юртга бостириб кирганда, ватан ҳимояси учун барча курашади. Мазкур ҳолат ушбу мамлакат аҳолиси учун “умумий сафарбарлик” дейилади. Мусулмонлардан бу фикрга қўшилмаган бирортасини билмайман. Ояти карима ҳам агар кофирлар мусулмонларга қарши зўравонликни бошлаб жанг қилсалар, улар билан урушиш вожиб эканлигини баён қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар билан урушаётганлар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз, лекин ҳаддан ошмангиз, зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни яхши кўрмайди. Уларни қаерда топсангиз ўлдиринг ва сизларни чиқариб юборишган жойдан чиқариб ташланг. Фитна қўзғаш ўлдиришдан ёмонроқдир. Масжидул Ҳаромда токи ўзлари сизлар билан жанг қилмагунларига қадар улар билан жанг қилманг! Агар тўхтасалар, Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳимдил (Зотдир). Сизлар фитна бўлмаслиги ва дин Аллоҳга хос бўлсин учун улар билан урушинг. Агар тўхтасалар, (сизлар ҳам тўхтанглар), зеро, золимлардан бошқаларга зўравонлик йўқ» (Бақара сураси, 190–193-оятлар).
Ватанга хиёнат ва душманлик қилиш мумкин эмас!
(Азҳар университети ислом маданияти факультети устози):
“Инсон қанчалар зулм ва қаҳрга йўлиқмасин, ўз Ватанига душманлик қилиши, унинг қадрятларига “эга чиқиши”, бойликларини беҳуда совуриши мумкин эмас. Шунингдек, мусулмон ҳам ўз Ватанига хиёнат қилиши ёки уни қанча пул берилса-да, сотиши мумкин эмас. Чунки зулм ватани томонидан эмас, ўзига ўхшаган инсон томонидан бўлади. Ватан эса ўз фуқароларидан ғанимлар қанчалик “ислоҳ қилиш” шиорларини кўтариб чиқмасин, биз бугун кўраётган беҳуда ишлар ва вайронагарчиликларга ҳақли эмас! Бас, бузғунчилик қилиш, ватанларни вайрон этиш билан ер юзини ўнглаш мумкин эмас!
Vatanga xiyonat va dushmanlik qilish mumkin emas!
Tarixdan namuna
Insonlar azaldan Vatanga xiyonat qilishni eng yomon jazoga loyiq qabihlik deb bilganlar. Ibn Hishom66 rahmatullohi alayh o‘zining mashhur va moʻtabar siyrat kitobida quyidagilarni keltirgan: Abraha bir ibodatxona qurdirdi. U hojilarni Baytullohga emas, o‘zi qurdirgan o‘sha ibodatxonaga burib yuborishni xohlardi. Shunda arablardan bir kishi borib, najosat chiqarib, uning devoriga surkaydi. Gʻazablangan Abraha esa Ka’bani buzishni qasd qilib, uning uchun qo‘shin va fillar ni yo‘lga hozirlaydi. Toifga yetganlarida, Mas’ud ibn Mat’ab chiqib: – Ey Podshoh! Albatta, biz sening qullaringmiz. Senga quloq solamiz, senga itoat qilamiz. Biz senga yo‘l ko‘rsatadigan kishini jo‘natamiz. Uning oldiga Abu Rig‘olni Makkagacha yo‘l ko‘rsatuvchi qilib yuborishdi. Yo‘lda Abu Rig‘ol vafot etdi. Arablar uning qabrini toshbo‘ron qilishdi. O‘sha toshbo‘ron qilingan qabr Mug‘ammasda joylashgan. Shunday qilib qadim arab tarixida Abu Rig‘oldan boshqa biror-bir inson xoin sifatida tanilmagan.
Xoinlardan biri Napoleonga o‘z vatani askarlari tayyorgarligi to‘g‘risidagi muhim xabarni yetkazdi. Napoleon uni katta xursandchilik bilan qarshi oldi. Chunki bu sir keyinchalik Napoleonni urushda g‘olib bo‘lishida xizmat qilardi. Shunday ham bo‘ldi. Gʻalabadan so‘ng Napoleon xoinga g‘azab bilan yuzlandi. Otidan tushmay, bir hamyonni chiqarib u tomon otdi. – Molga hojat yo‘q! Maqsadim imperator bilan qo‘l olib ko‘rishish, xolos, – dedi xoin.
– Vataniga xiyonat qiladigan, millatini zarari uchun dushmaniga tilyog‘lamalik qiladigan kishiga faqat mol beriladi. Imperatorning qo‘liga kelsak, uni ishonchli, olijanob kishilargina ushlaydi! Shahri va vataniga xoinlik qigan kishi otasining uyidan o‘g‘rilarni taomlantirish uchun o‘g‘irlik qilgan kishiga o‘xshaydi. Na uni otasi kechiradi, na o‘g‘rilar mukofotlaydi!
Vatanga xiyonat
(Misr Arab Respublikasi sobiq muftiysi)
Muftiy janoblari “Vataniga xiyonat qilayotgan musulmonlar borasida islom shariatining hukmi qanday?” degan savollarga quyidagicha javob beradi: “Islom shariati har bir musulmonga o‘z Vataniga qaratilgan har qanday dushmanlikka qarshi yurtdoshlari bilan birgalikda yelkama-yelka turishlikni vojib qiladi. Alloh aytadi: “Ushbu birgina millat – sizlarning millatlaringiz va Men Robbilaringiz va Menga ibodat qilinglar” (Anbiyo surasi, 92-oyat). Agar musulmonlar tinch-totuv yashayotgan mamlakatga boshqa bir xorijiy hukumat tomonidan to‘liq yoki qisman bosib olish niyatida yo boshqa sabab bilan zo‘ravonlik sodir etilsa, mazkur mamlakat musulmonlarining har biriga ushbu bosqinchilikka qarshi kurashishlari farz (farzi ayn) bo‘ladi. Bu vojibni bajarishda beparvolikka yo‘l qo‘ysa, diniga va vataniga xiyonat qilgan hisoblanadi. Ayniqsa, dushmanlariga moyillik ko‘rsatgan va qaysi yo‘l bilan bo‘lsa-da, ularni qo‘llab-quvvatlaganlar haqiqiy din xoini bo‘ladi. Vatanga va dinga qilingan xiyonatni islom qattiq qoralaydi, u yuz bergan vaqtda jinoyatchini tiyib qo‘yadigan, uning yomonligidan musulmonlarni himoya qiladigan va boshqalarni bu ishdan to‘xtatib qola oladigan jazoni qo‘llash hukumat rahbarlariga havola etiladi. Mazkur jinoyatning kriteriyalari-ni islom shariati belgilab bermadi. Uni belgilashni rahbarlarga qoldirdi. Demak, vatanfurushlarning jazosi mamlakat rahbarlarining hukmiga havola bo‘lib, qilmishlariga yarasha jazo berishni islom dini ularga topshirgan. Ibn Obidin kitobining 3-qismida bunday deyilgan: “Jihod dushman hujum qilgan holatda har bir shaxsning majburiyati (farzi ayn) ga aylanadi. Bunda, ya’ni dushman yurtga bostirib kirganda, vatan himoyasi uchun barcha kurashadi. Mazkur holat ushbu mamlakat aholisi uchun “umumiy safarbarlik” deyiladi. Musulmonlardan bu fikrga qo‘shilmagan birortasini bilmayman. Oyati karima ham agar kofirlar musulmonlarga qarshi zo‘ravonlikni boshlab jang qilsalar, ular bilan urushish vojib ekanligini bayon qiladi. Alloh taolo aytadi: «Sizlar bilan urushayotganlar bilan Alloh yo‘lida jang qilingiz, lekin haddan oshmangiz, zero, Alloh haddan oshuvchilarni yax