May 29, 2020
Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Бош вазир қабулхонаси мудири А.Алламуратов, вилоят прокурори С.Турдиев ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоиловлар бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.
Шеробод тумани ҳокимлиги биносининг мажлислар залида Бойсун, Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманлари масъуллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида "Тадбиркорлар қабули" ўтказилди.
Қабулда жами 66 нафар тадбиркорлар иштирок этиб, шундан Бойсун туманидан 10 нафар, Бандихон туманидан 7 нафар, Қизириқ туманидан 5 нафар, Музработ туманидан 8 нафар, Шеробод тумандан 33 нафар, Термиз шаҳар 1 нафар, Термиз туманидан 2 нафар тадбиркорлар ишторк этди. Уларнинг мурожаатлари эшитилиб, 90 фоизи ижобий ечимини топди қолгани эса ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.